Япония пойтахти ишчи оналарга ёрдам кўрсатиш ва рекорд даражадаги паст туғилиш даражасини ошириш учун давлат хизматчиларига ҳафтасига тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий қилади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Токио пойтахти ҳукуматининг айтишича, 2025 йил апрель ойида бошланадиган янги келишув ходимларга ҳафтада уч кун дам олиш имконини бериши мумкин. Шунингдек, 1−3-синфларда ўқийдиган болалари бор ота-оналарга бошқа бир таклиф ҳам мавжуд: бунда улар одатдагидан камроқ иш ҳақи олиши эвазига қисқартирилган иш соатларига эга бўла олади.

«Биз иш услубларини… мослашувчанлик билан кўриб чиқамиз, ҳеч ким туғиш ёки бола парвариши каби ҳаётий воқеалар туфайли ўз карьерасидан воз кечишига тўғри келмаслигини таъминлаймиз», — деди Токио губернатори Юрико Коикэ режани эълон қиларкан.

«Мураккаб бўлган ушбу даврда Токионинг халқимиз ҳаёти, турмуш тарзи ва иқтисодиётини ҳимоя қилиш ва яхшилаш бўйича чора кўриши вақти келди», — дея қўшимча қилди у.

Кўп йиллар давомида кескин пасайган Япониянинг туғилиш даражаси июнь ойида яна бир рекорд даражага етди, ҳатто ҳукумат ёшларни уйланиш ва оила қуришга ундаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирган бўлса ҳам.

Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили атиги 727 277 та туғилиш қайд этилган бўлиб, туғилиш даражаси — бир аёлга тўғри келадиган бола сони — 1,2 тагача пасайган. Популяция барқарор бўлиши учун унинг туғилиш даражаси 2,1 бўлиши кераклиги кўрсатилади.

Япония ҳукумати аҳоли сони инқирозини бартараф этиш учун «ҳозир ёки ҳеч қачон» сиёсатини, жумладан, эркаклар оталик таътилини олишини таъминлаш сиёсатини илгари сурмоқда, бошқа маҳаллий ҳукуматлар ҳам меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни жорий этди.

Кўпгина социологлар туғилиш даражасининг тобора пасайиб бораётганини Япониянинг шафқатсиз меҳнат маданияти ва яшаш харажатларининг ошиши билан боғлайди. Иш соатлари узоқ вақтдан бери Япония учун муаммо бўлиб келган, у ерда ишчилар кўп ишлашдан азият чекади ва экстремал ҳолатларда «кароши» атамаси ишдан, ундан толишдан ўлиш деган маънони англатади.

Бошқа мамлакатларда бўлгани каби, аёллар кўпинча ўз касби ёки оиласи ўртасида танлов қилишига тўғри келади, аммо Япониянинг ўзига хос қўшимча иш маданияти ҳомиладорлик ва болаларни тарбиялашга бўлган муносабатни янада қийинлаштиради.

Тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш Ғарбга қизиқишнинг ортишига сабаб бўлди. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бундай ёндашув ишчиларнинг фаровонлиги ва меҳнат унумдорлигини оширади. Аммо бу ғоя япон компаниялари учун ҳали ҳам радикал бўлиб кўринади, яъни кўпинча ишда сарфланган вақтни компанияга содиқлик белгисини сифатида кўришади.