30 ноябрдан 11 декабргача Таиландда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси пешқадам бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Унда ўзбекистонлик эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиқди. Аёллар гуруҳи эса 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

Эркаклар жамоасининг янгиланган таркиби бу натижа учун Қозоғистоннинг Парижга борган асосий жамоасини ҳам, Украинанинг кучли таркибини ҳам доғда қолдирди, дейилади хабарда.

Осиё чемпионатининг умумий медаллар жамғариш бўйича рейтингида Ўзбекистон 20 та медаль билан биринчи, Қозоғистон иккинчи ва Таиланд учинчи ўринни эгаллади.


осиё чемпионати, таиланд, ўзбекистон бокс федерацияси

Совриндорлар (эркаклар):

Олтин медаль:

  • -48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
  • -51 кг: Асилбек Жалилов
  • -57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
  • -63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
  • -67 кг: Мужибилло Турсунов
  • -71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
  • -75 кг: Жавоҳир Умматалиев
  • -80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

Кумуш медаль:

  • -54 кг: Шаҳзод Музафаров
  • -86 кг: Жасурбек Йўлдошев

Бронза медаль:

  • +92 кг: Жаҳонгир Зокиров














осиё чемпионати, таиланд, ўзбекистон бокс федерацияси

Аёллар терма жамоаси.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси


Совриндорлар (аёллар):

Олтин медаль:

  • -48 кг: Фарзона Фозилова
  • -52 кг: Феруза Казакова
  • -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Кумуш медаль:

  • -54 кг: Азиза Якубова
  • -57 кг: Нигина Ўктамова
  • -75 кг: Азиза Зокирова
  • +81 кг: Олтиной Сотимбоева

Бронза медаль:

  • -50 кг: Сабина Бобоқулова
  • -81 кг: Соҳиба Рўзметова.