Сиёсат

дайжест

Мамаризо Нурмуратов МБ бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди

Сенат кенгаши президент тақдимномасига мувофиқ Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.


дайжест

Мамаризо Нурмуратов Марказий банк раиси лавозимидан озод этилиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев Сенатга Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритди.


дайжест

Тимур Ишметов Марказий банк раиси бўлиши кутилмоқда

Президент Марказий банк бошқаруви раиси лавозими учун Сенатга Тимур Ишметов номзодини тақдим этди. Аввалроқ Мамаризо Нурмуратов бу лавозимдан озод этилганди. Бунгача Ишметов президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Сурия ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали икки мамлакат муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, Сурия ва Украина атрофидаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Иқтисодиёт

дайжест

Тимур Ишметов Марказий банк раиси этиб тайинланди

Сенат кенгаши президент тақдимномасига мувофиқ Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига Тимур Ишметовни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. У бунгача президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.


дайжест

«Янги йил совғаси». «Кўприкқурилиш» компанияси раҳбари Хўжакентда темирйўл кўприги қурилиши ҳақида

Йил охиригача «Хўжакент» вокзалидан «Чинор» бекатигача бўлган темирйўл лойиҳаси доирасида 390 метр узунликдаги темирйўл кўприги қурилишини якунлаш режа қилинган, дея маълум қилди «Кўприкқурилиш» компанияси раҳбари Зафар Махаматов. Президент бу ишни йил охиригача тугатиш бўйича топшириқ берган.


дайжест

Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

МҲТИ мутахассислари 2024 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ўртача ижара нархларини таҳлил қилди. Мазкур даврда ўртача таъмирланган хонадонлар нархлари октябрь ойига нисбатан бироз пасайди.


дайжест

«Бу Ўзбекистон бизнес ҳамжамияти учун аниқ сигнал». Бош вазир ўринбосари — 2026 йилгача ЖСТга аъзо бўлиш ҳақида

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини 2026 йилгача якунлаш учун ташкилотга аъзо давлатлар билан музокараларни тезлаштиради, дея таъкидланди ишчи гуруҳнинг 9-йиғилишида. ЖСТ раҳбари ўринбосари «аъзо мамлакатларнинг xавотирларига очиқча жавоб бўлган» президент фармонини эслаб ўтди.


дайжест

Ўзбекистон ўсимлик ёғи экспортига қўйилган тақиқни бекор қилиши мумкин

Президент бош вазир ўринбосарига ўсимлик ёғи экспортига қўйилган тақиқни бекор қилиш таклифини ўрганишни топширди. Шунингдек, кичик ёғ-мой цехлари ишини қонунийлаштириш кўзда тутилган. Халқаро стандартларни жорий этиш ҳисобига колбаса маҳсулотларининг яроқлилик муддатини ошириш режалаштирилган.


дайжест

Ўзбекистонда ўзига кредит ажратилишига тақиқни жорий этиш режалаштирилмоқда

Депутатлар фуқарога ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ушбу хизмат кредит олиш ёки мижознинг пул маблағлари билан операцияларни амалга ошириш имкониятини чеклашга мўлжалланган.


дайжест

Юнусобод бозори томида ресторанлар жойлашган уч қаватли савдо маркази ва экобозор бўлади. Фото

Тошкент шаҳридаги Юнусобод бозори ўрнида экобозор, савдо маркази, офислар, ерости автотураргоҳи, томида ресторанлар ва яшил ҳудуд мавжуд бўлган уч қаватли мажмуа қурилади. Президент бозор узлуксиз ишлаши учун қурилишни босқичма-босқич ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Фото.


дайжест

Қандолатчиларга кокос ва пальма ёғи импорти бўйича имтиёзлар муддати узайтирилади

Президент қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга кокос ва пальма ёғи импорти бўйича имтиёзларни узайтиришни маъқуллади. Алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тропик мевалар ва апельсин шарбати концентрати импорти божхона тўловларидан озод қилинади.


Жамият

дайжест

«Цензурани халқ талаб қиляпти» — Озодбек Назарбеков «маънавият экспертизаси» ҳақида

Маънавият маркази теле- ва радиоканаллар, ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар «маънавият экспертизаси»дан ўтказилишини эълон қилган эди. Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг сўзларига кўра, лойиҳа ҳозирча халқ муҳокамасида, узил-кесил қарор қабул қилинганича йўқ.


дайжест

Тошкентда 25 декабрдан 10 январгача Янги йил байрами тадбирлари бўлиб ўтади — манзиллар

Янги йил муносабати билан пойтахтда 25 декабрдан 10 январгача байрам тадбирлари бўлиб ўтади. Бош арча Миллий кутубхона яқинида ўрнатилади. Яна 14 та ҳудудда ҳам арчалар қўйилади. Рўйхат ва манзил.


дайжест

Сирожиддин Бобоқулов бандлик вазири ўринбосари в.б. бўлди

Сирожиддин Бобоқулов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди. У бунга қадар бош вазир котибиятида бўлим бошлиғи бўлган.


дайжест

Рақобат қўмитаси такси хизматларига йўловчилардан олинган асоссиз тўловларни қайтариш мажбуриятини юклади

Рақобат қўмитасига фуқаролардан такси хизматлари сифати пастлиги, тўловлар билан боғлиқ муаммолар, ҳайдовчиларнинг қўпол муомаласи ва нархлар асоссиз ошириб юборилиши юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Қўмита қандай чоралар кўрилганини маълум қилди.


дайжест

Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди

Ҳукумат қарори билан Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди. Қўмита ўз йўналиши доирасида ЖСТга аъзо давлатлар билан ҳамкорлик қилади.


дайжест

Тошкентда талабаларга чипта сотиб олиш учун сайёр кассалар ташкил этилди

Қишки таътил муносабати билан Тошкентдаги иккита ОТМ биносида темирйўл ҳамда автобус учун чипталарни сотиб олиш имконияти яратилди.


дайжест

«Док-1 Макс» иши: Ногирон бўлиб қолган болалар сони расман 23 нафарга етди

«Док-1 Макс» иши жабрланувчиларининг ҳолати бўйича қўшимча тергов олиб борилган ва уларнинг масаласи алоҳида судда кўрилаётган эди. Ноябрда суд ҳукми эълон қилинди. Жабрланувчилар рўйхатига яна беш бола қўшилди. Уларнинг ҳар бири учун 1 млрд сўмдан компенсация ундирилиши белгиланган.


дайжест

Oммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда оммавий тартибсизликларни ташкил этиш мақсадида таълим олиш ва уларни молиялаштириш учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда саволларсиз маъқуллади. Бироқ парламентнинг бир нафар аъзоси қарши овоз берди.


дайжест

Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида 10 кг дан ортиқ наркотик олиб қўйилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Тошкент, Фарғона, Урганч ва Оҳангарон шаҳарларидаги тезкор тадбирлар давомида, хусусан, Тожикистондан олиб келинган 10 килограммдан ортиқ гашиш ва опийни мусодара қилди.


Спорт

дайжест

Ўзбекистонлик 11 нафар боксчи Осиё чемпиони бўлди

Таиландда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 20 та медаль: эркаклар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, аёллар 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритди.


Жаҳон

дайжест

Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири ҳибсхонада ўз жонига қасд қилишга уринди

Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири Ким Ёнг Хён Сеулдаги ўзи ушлаб турилган ҳибсхона ҳаммомида жонига қасд қилишга уринди, ҳозирда унинг соғлиғи барқарор ҳолатда. Аввалроқ у ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ барча ҳодисалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди.


дайжест

АҚШ Украинага 20 млрд долларлик кредит ажратди

АҚШ Украинага 20 млрд долларлик кредит ажратди, бу Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан қопланади. Маблағ G7 мамлакатлари томонидан келишилган 50 млрд долларлик кредитнинг бир қисмидир. АҚШ молия вазирининг айтишича, Украинани қўллаб-қувватлаш АҚШ миллий манфаатлари учун ҳам муҳим.


дайжест

Россия Думаси «Толибон»га қўйилган тақиқни бекор қилиш лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Россия Давлат думаси «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имконини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Аввалроқ ҳукумат мазкур қонун лойиҳасига ижобий шарҳ тайёрлаганди.


дайжест

Исроил Суриядаги «стратегик қурол захираларининг катта қисми» йўқ қилинганини эълон қилди

Башар Асад режими қулагандан сўнг Исроил армияси бутун Сурия бўйлаб бир неча юзлаб зарбалар бериб, «стратегик қурол захираларининг катта қисми» йўқ қилинганини эълон қилди. 50 йил ичида биринчи марта Исроил Голан тепаликлари яқинидаги ва ундан ташқаридаги буфер зонасида ҳам қўшинларини жойлаштирди.


дайжест

«Толибон»нинг қочқинлар бўйича вазири портлашда ҳалок бўлди

«Толибон» ҳукуматининг қочқинлар ишлари бўйича вазири в.б. Ҳалил Раҳмон Ҳаққоний ва яна олти киши Кобулда содир бўлган портлашда ҳалок бўлди. «Толибон» ҳукумати матбуот котиби Ҳаққоний «Исломга даъво қиладиган хорижийлар» томонидан ўлдирилганини билдирди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!