Сирожиддин Суюнович Бобоқулов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Тайинловга қадар Сирожиддин Бобоқулов бош вазир котибияти «маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов вазирга биринчи ўринбосар, Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Алишер Муратов эса ўринбосар этиб тайинланганди.