Тошкент давлат иқтисодиёт университети Talaba Yugur оммавий югуриш иштирокчилари — талабалар ва ўқитувчиларни сертификатлар, ваучерлар ва сувенирлар билан мукофотлаган илк таълим муассасаларидан бирига айланди. Университет бу эстафетани оммавий спорт югуришларга қўшилган Ўзбекистоннинг бошқа олийгоҳларига топширади.
Минглаб фуқароларнинг меҳрини қозонган Yangi Nafas оммабоп миллий ҳаракати жорий йилда Talaba Yugur синов лойиҳасини йўлга қўйиш учун замин яратди. Лойиҳа талабалар фаоллигини ривожлантириш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган. Ташаббуснинг расмий ҳамкорлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси белгиланди. Мусобақаларнинг расмий оператори — Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси.
9 октябрдан 23 ноябргача Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида бўлиб ўтган 14 та Talaba Yugur тадбири қарийб 20 минг талаба ва ўқитувчиларни бирлаштирди. Лойиҳа байроғи остида мамлакатнинг 160 та олий таълим муассасаси иштирок этиб, ёш авлод орасида югуриш маданиятини ривожлантириш сари илк қадамни қўйди. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи кунини нишонлашга бағишланган охирги иккита югуриш «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилди. Уларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги етакчи университетлар иштирок этди. Ушбу тадбирлар ёшларни ҳаваскорлик спорти ва енгил атлетикага жалб қилиш бўйича кенг кўламли ташаббусга ёрқин якун ясади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбариятининг қайд этишича, Talaba Yugur лойиҳаси давлат ва хусусий таълим муассасалари орасида катта қизиқишга сабаб бўлди. 2025 йилда бошланадиган кейинги мавсумда иштирокчилар сонининг янада ортиши кутилмоқда.
Вазирликнинг таклифига мувофиқ югуриш ғолиблари стипендиясига пулли устама билан мукофотланади: биринчи ўрин — ярим йилга, иккинчи ўрин — тўрт ойга, учинчи ўрин — икки ойга. Бундан ташқари, олий таълим муассасасининг ҳар бир курсидан югуришдаги энг яхши талабалар учун ҳам совринлар назарда тутилган.
«Yangi Nafas лойиҳаси жамият учун жисмоний фаоллик нақадар аҳамиятли эканлигини кўрсатиб, вазирликлар ва идоралар саъй-ҳаракатларининг бирлашишига хизмат қилди. Talaba Yugur лойиҳаси — бугунги кунда муҳим ғояларни амалга оширишда ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланувчи талабалар ва педагогларга қаратилган манзилли ташаббусдир. Умид қиламизки, яқин йилларда Talaba Yugur янги босқичга чиқади ва олийгоҳлар ёки ҳудудлар ўртасидаги мусобақалар учун асосга айланади. Бу ёшларга енгил атлетика гўзаллигини кашф қилишда ёрдам беради», — дея Баҳодир Сидиқов, «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси — Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси.
Talaba Yugur югуриш тадбирларини бир йилда икки марта — баҳорда ва кузда ўтказиш режалаштирилган. Иштирокчиларни рўйхатга олиш Yugur.uz онлайн платформасида шахсий кабинет орқали амалга оширилади. Бу шаффофликни ҳамда барча ҳудудлар учун кириш имконини таъминлайди. Талабалар учун ҳамёнбоп нархлар бўйича старт тўпламларининг кенг танлови назарда тутилган.
Баҳорги Talaba Yugur югуриш тадбирига қўшилиш ҳамда югуриш ва фаол турмуш тарзи мухлисларини бирлаштирувчи кенг кўламли спорт ҳаракатининг бир қисмига айланиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.