Тошкент шаҳридаги Юнусобод деҳқон бозори ўрнида уч қаватли экобозор қурилади. Лойиҳа чоршанба куни президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди, деб хабар қилди унинг матбуот хизмати.

Бозор «ҳамиша гавжум, кенгайишга эса жой йўқ». Бундан ташқари, атрофдаги кўчаларда ҳам тирбандлик юзага келган. Шу боис уни замонавий концепция асосида юқорига «ўстириш», савдо ўринлари ва қулайликларни кўпайтириш режалаштирилган, дейилади хабарда.

тошкент, юнусобод деҳқон бозори, юнусобод тумани

«Лойиҳага кўра, аввало, аслият сақлаб қолиниб, ҳозиргисининг ўрнида уч қаватли экобозор қурилади. Унинг ёнида қўшимча савдо маркази ҳамда заргарлик уйи барпо этилади. Энг муҳими, ушбу биноларнинг ерости қисми мингдан ошиқ автомобил сиғадиган тураргоҳ бўлади. Жами 4−5 минг иш ўрни очилади», — дейилади хабарда.

тошкент, юнусобод деҳқон бозори, юнусобод тумани

Президент бозор фаолиятини тўхтатиб қўймаслик, қурилишни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.

тошкент, юнусобод деҳқон бозори, юнусобод тумани

Туркиялик дизайнер «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида янги бинода офислар ҳам бўлишини, умумий майдон 20 минг квадрат метрни ташкил этишини айтди.

тошкент, юнусобод деҳқон бозори, юнусобод тумани

Марказий қисмида пойтахтда таниш бўлган «экобозорлар»га ўхшаш бозор, периметрлар бўйича эса дўконлар бўлади. Болалар учун батут маркази очиш режалаштирилган.

тошкент, юнусобод деҳқон бозори, юнусобод тумани

Тақдимотда айтилишича, мажмуа томида ресторанлар жойлаштирилади, дарахтлар ва буталар ўстирилади.

Эслатиб ўтамиз, президент апрель ойида пойтахт халқ депутатлари кенгаши сессиясида сўзлаган нутқида бозор олти қаватли бўлиши мумкинлигини айтган эди.