Ўзбекистон Энергетика вазирлиги биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми тўрт баробар оширилганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ вазирлик совуқ ҳаво оқими натижасида айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилгани ҳақида хабар берганди.

14 декабрь куни вазирлик 6 декабргача биржа савдоларига чиқарилаётган Аи-80 русумидаги автобензин ҳажми 2000 тоннани ташкил этган бўлса, бу миқдор 10 декабрь кунидан бошлаб ўртача тўрт баробар оширилиб, ҳозирги вақтда биржага 8000 тоннадан Аи-80 бензини қўйиб борилаётганини қайд этди.

«Биржа савдоларига жойлаштирилаётган автобензин ҳажмини талаб ва таклифдан келиб чиқиб, янада ошириш имконияти мавжуд», — дейилади хабарда.

Биржа савдоларига чиқарилаётган Аи-80 бензини таклифи 8 куни ичида 4 бараварга ошганига қарамай, унинг нархида деярли ўзгариш бўлмади.

Инфографика: Товар-хомашё биржасиИнфографика: Товар-хомашё биржаси

Товар-хомашё биржаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, биржада: