Ўзбекистонга совуқ ҳаво массалари кириб келиши билан ёқилғи қуйиш шохобчаларида турнақатор навбатлар юзага келади. Бир неча йилдан буён кузатилаётган мазкур ҳолат жорий йилда ҳам такрорланмоқда. «Газета.uz» мухбири Тошкентдаги бир қанча заправкаларда бўлиб, ҳайдовчиларга микрофон тутди.

Уларнинг аксарияти тонгги соат 04:00−05:00 да заправкага келиб, навбат кутаётгани, бу ҳолат уч, тўрт кундан буён давом этаётганини қайд этди. Айримлар 5−6 соат навбат кутиб ҳам автомобилига ёқилғи қуя олмаётгани, чунки заправкалар ёпиб қўйилаётганини билдирди.

Ҳайдовчиларнинг фикрлари билан батафсил қуйидаги видео орқали танишиш мумкин: