12:40 да хабар тўлдирилди: Қашқадарё вилояти ЙҲХБнинг маълум қилишича, довонда транспорт воситаларининг ҳаракати давом этмоқда.
15 декабрь куни соат 10:30 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлидаши Тахтақорча довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Вилоят ФВБ хабарига кўра, бунга кучли қор ёғаётгани сабаб бўлган.
«Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.
ЙҲХБ об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда довонда вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкинлигини эслатиб ўтди.