Тошкентдаги Bonum Factum Gallery’да «Стохастика» полиграфия студияси ва «Эзгу Aмал» хайрия фонди ҳамкорлигида 13 декабрь куни «Болаларга кўмак учун санъат» кўргазмаси иш бошлади.

Ушбу хайрия тадбирида нидерланд рассоми Винсент Ван Гог томонидан турли даврларда чизилган 200 дан ортиқ асарнинг репродукциялари намойишга қўйилган — кўргазманинг «Нореал Ван Гог» деган яна бир номи ҳам шундан.


Айни вақтда, ушбу репродукциялар сотувга ҳам қўйилган. Суратлар сотувидан тушган маблағнинг бир қисми қисман саратон касаллигига чалинган болаларга дори-дармон, протезлар сотиб олиш, диагностика ва операцияларга тўлов қилиш учун «Эзгу Aмал» фондига йўналтирилади.

bonum factum, ван гог, кўргазма, репортаж, хайрия, эзгу амал


«Кўргазма нафақат санъатнинг гўзаллигини, балки инсониятнинг қудрати, яхшилик кучини ҳам кўрсатади. Бу — инсон оғир дамларда ҳам илҳом ва ёруғлик топа олиши мумкинлигини тасдиқловчи бир ажойиб намуна. Суратларни сотиб олган кишилар эса онкологик касалликлардан даволанаётган митти беморлар учун ана шу нур ва илҳомга айланади», — дейди «Эзгу Амал» жамғармаси вакили Комила Зулқайнарова.

bonum factum, ван гог, кўргазма, репортаж, хайрия, эзгу амал


Таъкидланишича, ушбу репродукцияларни саралаш ва намойишга тайёрлаш учун бир йилга яқин вақт кетган. Суратлар 120 минг сўмдан 1,35 млн сўмгача бўл нархларга сотувга қўйилган. Тўлиқ каталог ва нархлар билан «Эзгу Aмал» сайтида танишиш мумкин.

bonum factum, ван гог, кўргазма, репортаж, хайрия, эзгу амал


Кўргазма 15 декабргача давом этади. Кириш нархи — 15 минг сўм.