Нилуфар Нормирзаева Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Нилуфар Нормизаева 1976 йил Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги — мусиқа ўқитувчиси, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими.

У фаолияти давомида Янгийўл тумани ҳокимлигининг бир қатор масъул лавозимларида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.