Зебо Беҳбудовна Саидова Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.
Саидова ушбу лавозим билан бир пайтда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ҳам ҳисобланади.
У 1978 йилда Самарқанд туманида туғилган, тайинловга қадар Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Зебо Саидова мазкур лавозимда 2022 йилдан буён ишлаб келаётган Зебинисо Рахманованинг ўрнини эгаллади.