Иқтисодиёт

дайжест

Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туризм марказини қурмоқчи

Озарбайжонлик ишбилармон Эмин Агаларов Шавкат Мирзиёевга Чорвоқ бўйида жойлашадиган Sea Breeze Uzbekistan халқаро туризм маркази лойиҳасини тақдим этди. У 500−700 гектар майдонда дам олиш масканлари, пляжлар, спорт майдончалари, меҳмонхоналар, турар жой мажмуалари ва бошқаларни ўз ичига олади.


дайжест

Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways ва Silk Avia`ни устун мавқега эга деб топди

Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways ва Silk Avia компанияларини устун мавқега эга деб топди. Иккита компания маҳаллий авиаташувлар, бундан ташқари, Uzbekistan Airways халқаро йўналишларда йўловчи, юк ва почта ташувлари бозорининг 40 фоиздан ортиғини эгаллайди.


дайжест

«Йирик лойиҳаларни кичик бизнес ҳисобидан молиялаштиришга чек қўйиш вақти келди» — президент

Беш йилда кичик ва ўрта бизнеснинг кредит портфелидаги улуши 40 фоиздан 28 фоизгача пасайди. Президент кичик бизнес субъектлари ҳисобидан йирик лойиҳаларни молиялаштириш амалиётидан воз кечиш кераклигини айтди. Кредит тарихини баҳолашда солиқ, электр, газ тўловларини ҳисобга олиш таклиф қилинмоқда.


Жамият

дайжест

Фарғонадаги заправкада портлаш содир бўлди (фото, видео)

Сешанба куни Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Тармоқларда ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ФВБ ёнғин қуршаб олингани ва ўчирилганини билдирди.


дайжест

Паркентдаги ҳайвонот боғи қоровули шерлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида 3 та шер қафасдан чиқиб кетди. Шерлар қоровулга ташланган, оқибатда у тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган. Ҳайвонларнинг иккитаси қафасга қайтарилди, бири отиб ўлдирилди.


дайжест

Фарғонада заправкадаги портлашда бир киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланди

Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши вафот этди, тўрт киши тан жароҳати олди, яна саккиз киши тиббий назорат остига олинди. Портлашга суюлтирилган газни қуйиш пайтида технологик жараён ва техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.


дайжест

Жумадан Ўзбекистонга яна нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 20−22 декабрь кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келишидан огоҳлантирди. Айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечаси -10, кундузи -3 даражагача пасаяди.


дайжест

Россиядаги ЙТҲ оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Ульяновск вилоятида Cobalt ва юк машинаси тўқнашди. Оқибатда енгил машинада бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ҳозирда уларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.


дайжест

Тошкент метрополитени илк бор бир кунда миллион йўловчини ташиди

Тошкент метрополитени биринчи марта бир кунда 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатди. Миллионинчи йўловчига пойтахт жамоат транспортидан бир йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи транспорт картаси совға қилинди.


дайжест

Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди. У бир пайтда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ҳам ҳисобланади.


дайжест

Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди. Ҳужжатда шаҳарнинг бош режаси лойиҳасининг асосий ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳам белгиланган.


Жаҳон

дайжест

ЕИ Суриянинг янги раҳбарияти билан Россия ҳарбий базаларини мамлакатдан олиб чиқишни муҳокама қилмоқчи

Европа Иттифоқи Суриянинг янги раҳбарияти билан Россия ҳарбий базаларини мамлакатдан чиқаришни муҳокама қилмоқчи, деб хабар берди иттифоқ олий вакили Кая Каллас. ЕИнинг кўпгина расмийлари Сурияда Россия ҳарбийлари бўлмаслиги тарафдори. Бу масала «Сурия расмийлари билан учрашувларда кўтарилади».


дайжест

Германия парламенти Шольц ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилди

Германия парламенти канцлер Олаф Шольцнинг сўровини қўллаб-қувватлади ва унинг ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотуми учун овоз берди. Бу ҳукмрон коалиция парчаланганидан кейин зарурат туғилган муддатидан илгари сайловларга йўл очади.


дайжест

АҚШ чегарада қўшинлар тўпланиши туфайли Туркиянинг Сурияга бостириб киришидан хавотирда — WSJ

АҚШ Туркия кучларининг Сурия чегарасида тўпланаётгани ва Анқаранинг Сурия курдлари ерларига бостириб кириши эҳтимолидан хавотирда, деб ёзди WSJ. Ҳарбийлар ва артиллерияни кўпайтириш Башар Асад режими қулаганидан кейин бошланди.


дайжест

Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ чекловлар кучайтирилди

Ҳиндистонда ҳаво сифати янада ёмонлашганидан сўнг Нью Деҳли ва унга яқин ҳудудларда чекловлар кучайтирилди. Гибрид дарслар 10−12-синфлардан ташқари барча синфларга татбиқ этилди. Ходимларнинг 50 фоизига уйдан ишлашга рухсат берилди. Кўплаб қурилиш ишлари тақиқланмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!