17 декабрь куни Фарғона шаҳридаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этди.
Вилоят ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, портлаш туфайли 4 киши тан жароҳати олган, яна 8 киши тиббиёт ходимлари назоратига олинган.
Бошқарма хабарига кўра, воқеа шу куни 13:43 да Янгийўл маҳалласидаги кўп ёқилғили шохобчада суюлтирилган газ тўкиш вақтида содир бўлган.
Ёнғинга ёнғин-қутқарувчилар 13:47 да етиб бориб, 14:02 да ўраб олиниб, 14:12 да ёнғин батамом ўчирилган, дейилади Фавқулодда вазиятлар бошқармаси баёнотида.
ФВБ, ҳокимлик, мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари зудлик билан воқеа жойига чиққан. Ишчи гуруҳ ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишлари ташкил қилган.