Тошкент вилояти Оҳангарон туманида минерал ўғит ишлаб чиқариш цехи кўп миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди, деб хабар бермоқда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати.

Назорат тадбирида маълум бўлишича, «Н.» МЧЖга қарашли минерал ўғит ишлаб чиқариш цехи газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмаган ва 1 дона буғ қозони ва 2 дона икки контурли иситиш қозонида ноқонуний табиий газ ишлатган.

Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 8 миллиард 743 миллион сўмлик зарар етказилган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.