17 декабрь куни тушдан кейин Фарғона шаҳри марказидаги автомобилларга пропан ва бензин қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди.

Соат 14:14 да Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин қуршаб олингани ва соат 15:26 да эса ўчирилгани ҳақида хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ФВБ.Фото: Фарғона вилояти ФВБ.

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар ёнаётган одамни ўчириш учун ўт ўчиргичдан фойдаланаётгани акс этган сурат ва видеолар тарқалмоқда.

Фойдаланувчилар, шунингдек, ёнаётган машиналар ҳамда йўл бўйлаб оқ тутун тарқалгани, сўнгра у аланга олгани тасвирланган кадрларни ҳам жойлаштирган.