Тошкент халқаро аэропортининг учиш залида рояль ўрнатилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати «Газета.uz» билан ўртоқлашди.

тошкент халқаро аэропорти, uzbekistan airports

«Янги йил арафасида бу Uzbekistan Airports ва Duty Free Uzbekistan томонидан Тошкентдан учаётган йўловчиларга рамзий совға бўлди. Дунё бўйлаб кўплаб аэропортларда пианино бор ва у ҳамма учун мавжуд, шунинг учун бир куни биз нима учун бундай қилмаслик кераклиги ҳақида ўйладик. Орадан маълум вақт ўтгач, duty free’да ажойиб мусиқа асбоби пайдо бўлди», — дея таъкидлади матбуот хизмати.

Uzbekistan Airports вакиллари бу нима учун зарурлигини тушунтирди.

«Аэропорт анчадан бери одамлар фақат парвоз қиладиган бино эмас. Бугунги кунда йўловчилар маълум хизматларни ҳам кутмоқда — дўконлар, кафелар, банкоматлар, зарядлаш станциялари. Аммо буларнинг барчасидан ташқари, одамлар ўйин-кулги хоҳлайди. Йўловчиларимиз рақс ёки опера флэшмоби, мақом концерти ёки шунга ўхшаш бирор бир маданий тадбирга доим ҳайратланарли муносабатда бўлади. Шу сабабли биз пианино ажойиб ўйин-кулги усули бўла олади, деб ўйладик. Бундан ташқари, парвозлар, айниқса, узоқлари ҳар доим стрессли. Одамлар самолётни кутади, кўпчилик асабийлашади, мусиқа эса тарангликни енгиллаштиради, дам олишга, тингловчиларнинг ҳам, ижрочиларнинг ҳам кайфиятини кўтаришга имкон беради», — дейилади Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабарида.

тошкент халқаро аэропорти, uzbekistan airports

«Weinbach салон рояли ажойиб товуш хусусиятларига ва майин овоз тембрига эга. Бу пианинони чалиш осон ва ёқимли, клавиатура ва механика пианиночининг энг кичик ҳаракатларига ҳам жуда сезгир муносабатда бўлади», — таъкидлади матбуот хизмати.