Гулнора Икромовна Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.
Гулнора Нормуродова 1985 йилда Жиззах туманида туғилган. У мазкур тайинловга қадар Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Нормуродова мазкур лавозимда 2018 йилдан буён ишлаб келаётган ва 2024 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Назира Мухторова ўрнини эгаллади.