Вазирлар Маҳкамасида 13 декабрь куни «Нукус шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Ҳужжат Қорақалпоғистондаги шаҳарни комплекс ривожлантириш, қурилиш ишларини режалаштириш, уларнинг сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштириш қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжат билан шаҳарнинг бош режаси лойиҳасининг асосий ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланмоқда. 2040 йилгача Нукус шаҳри Нукус тумани ҳудудига 876 гектарга кенгайиши ҳисобга олинган.

Шунингдек, бу вақтга келиб аҳоли сони 312,4 минг нафардан 400 минг кишига кўпаяди, шаҳар майдони эса 13,4 минг гектарни ташкил этади. Мактабгача таълим муассасалари сони икки баравар кўпайиб, 20,8 мингтани ташкил этади, шифохоналардаги жойлар 3,3 мингдан 9,9 мингтагача ошади.

Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари 437 тадан 2,8 мингта иш ўринларига кўпаяди. Магистраль кўчаларнинг умумий узунлиги 278 километрни ташкил этади (ҳозирда 90 километр). Янги бош режага мувофиқ, шаҳарда иккита маъмурий марказ ташкил қилинади.

Биринчи маъмурий марказ — шаҳарнинг бугунги кундаги маъмурий маркази ҳисобланиб, Ислом Каримов, Амир Темур ва М.Жуманазаров кўчалари кесишмалари ҳисобланади. Ушбу марказ сақлаб қолинади.

Унда жойлашган Савицкий музейи, Хотира майдони, меҳмонхоналар, ІТ парк, истироҳат боғи ва бошқа маъмурий ва хўжалик биноларини қуриш ва қайта таъмирлаш, эски бино ва иншоотлар ўрнига янги ва замонавий кўп қаватли бинолар жойлаштириш таклифи киритилган.

Кам қаватли уй-жойлар ўрнига кўп қаватли замонавий уй-жой массивларини жойлаштириш режалаштирилган. Е.Алакўз, М.Жуманазаров, А.Досназаров кўчалари бўйида кўп қаватли уйларни жойлаштириш белгиланган. Бош режада ушбу уйларнинг биринчи қаватларида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш таклиф этилади.

Иккинчи маъмурий марказ — шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмидаги Нукус туманига чиқадиган кўчалар ва лойиҳавий кўчалари кесишмасида жойлаштирилади. Nukus City`нинг ушбу марказлари кичик ва ўрта бизнесни, банк филиаллари, турар жой ва жамоат биноларининг бизнесни бошқариш билан боғлиқ объектларни бирлаштиради ва 7 қаватдан 16 қаватгача бўлган объектлар барпо этилади.

Ҳар бир ташкил этилаётган турар жой массиви (маҳалла, кичик туман) аҳолига хизматлар кўрсатиш мажмуаси билан таъминланган. Ҳар бир митти туманда хизмат кўрсатиш меъёрлари ва унда яшайдиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда мактаблар, болалар боғчалари, маҳалла гузарлари, кичик майдончалар, яшил майдонлар ва хиёбонлар ташкил этилиши режалаштирилган.ҳалар обод бўлиши ҳамда аҳоли учун шароитлар яратилади.