Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида шер ҳужум қилган қоровул ҳалок бўлгани юзасидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, жиноят иши Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан малакаланди. Ҳужжатлар тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органларига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни бир қафасда сақланаётган 3 та шер қафасдан боғ ҳовлисига чиқиб кетган. Воқеа вақтида маскан иш фаолиятида бўлмаган ва ёпиқ бўлган.
Ҳовлидаги шерлар шу ерда қоровул бўлиб ишловчи 44 ёшли Ф.И.га ташланиб унга жароҳат етказган. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида вафот этган. У ҳайвонларни каттакка қайтармоқчи бўлган.
2 та шер ухлатувчи дори воситалар қўлланган ҳолда катакка қайтарилган. 1 та шер маҳаллий овчи таклиф қилинган ҳолда отиб ўлдирилган.