Сиёсат
Президент Tashkent Pharma Park фармацевтика кластерини бориб кўрди
Президент Tashkent Pharma Park фармацевтика кластерида биринчи босқичда технопарк, жумладан, маъмурий марказ, R&D маркази, хавфсизлик назорати лабораторияси, клиник тадқиқотлар маркази, Фармацевтика техник университети ва виварий қуриладиган ишларнинг боришини кўздан кечирди.
Иқтисодиёт
«Тарифларни ошириш учун аҳоли даромадларини маълум даражага етказиш керак эди» — бош вазир ўринбосари
Ҳукумат тарифлар бу йил оширилгани ва апрелда яна оширилиши кутилаётганига қарамай, 2025−2027 йилларда газ ва электр энергиясини субсидиялашда давом этади. Бу 2028 йилга борибгина тўхтатилиши режалаштирилмоқда. Бош вазир ўринбосари энергоислоҳот нима билан якунланиши кераклигини тушунтирди.
Тошкентдаги пулли парковкалар учун кимошди савдоси қайта ўтказилди. Ғолиб — Streetpark Systems
Тошкент шаҳрида пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ҳуқуқини берувчи такрорий аукцион ўтказилди. 120 млрд сўм таклиф қилган аввалги ғолиб Balcomuz компанияси билан шартнома тузилмаган. Янги ғолиб Streetpark Systems бўлди, у иккита таклифдан сўнг 62,9 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб чиқди.
Ўзбекистон криптосферасида лицензия бериш учун давлат божлари тасдиқланди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда майнинг-пул, криптодўкон, криптодепозитарий ва криптобиржалар фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун божлар миқдорини белгилади.
Жамият
Фарғонадаги портлаш: яна 3 кишининг ўлгани тасдиқланди, 5 киши қамоққа олинди
Фарғонада заправкадаги портлаш оқибатида шифохонага ётқизилган беморлардан 3 нафари вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, 5 киши қамоққа олинди. Аввалроқ ҳодиса сабаб бир киши вафот этгани ва тўрт киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
UzAuto Motors 19 декабрь куни Cobalt учун контрактацияни очади
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
Фарзанд туғилганда оталарга 5 кунлик таътил бериш таклиф этилмоқда
Қонунчиликка эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёр киритиш таклиф этилмоқда.
Самарқандда «Умр тезликдан муҳим» шиори туширилган автобус аёлни уриб юборди
Самарқандда «Умр тезликдан муҳим» шиори туширилган автобус кўчани кесиб ўтаётган 35 ёшли аёлни уриб юборди. Оқибатда аёл воқеа жойида ҳалок бўлди.
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди
Андижоннинг Асака туманида эр-хотин кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» қишки таътилда қўшимча қатновларни йўлга қўймоқда
«Ўзбекистон темир йўллари» 2024 йил 15 декабрдан 2025 йил 12 январга қадар бир қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновларини ташкил этади.
Жаҳон
Россияда генерал терактда ҳалок бўлди. Ўзбекистонлик эркак бу ишда гумонланмоқда
Россия Қуролли кучлари генерали Игорь Кирилловни ўлдиришда гумонланган Ўзбекистон фуқароси Москвада ушланди. Тергов қўмитаси уни Украина 100 минг доллар эвазига ёллаганини билдирди. Илгари Кириллов Украина ҳарбийларига қарши тақиқланган кимёвий қурол ишлатишга буйруқ бергани айтилади.
«Менда ҳамма Путин Россиясидан қўрқадигандек таассурот бор» — Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг кучи Қрим ва Донбассни қайтариб олишга етмаслиги, Путинга босим ўтказиш ва бу урушни тўхтатиш учун кучли Америка ва Европа кераклигини айтди. «Менда шундай таассурот борки, ҳамма Путин Россиясидан қўрқади, у жазосиз қолмоқда», — деди Зеленский.
Адилбек Касималиев Қирғизистоннинг янги бош вазири бўлди
Қирғизистоннинг янги бош вазири этиб аввал бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Адилбек Касималиев тайинланди. У икки кун аввал президент истеъфога чиқарган Акилбек Жапаровнинг ўрнини эгаллайди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!