Самарқанд шаҳрида автобус фуқарони уриб юборди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати. Қайд этилишича, воқеа 18 декабрь куни соат 07:30 атрофида шаҳарнинг Нарпай йўли кўчасида содир бўлган.

Автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган. 35 ёш атрофидаги аёл олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Эътиборли жиҳати, автобуснинг орқа қисмига «Умр тезликдан муҳимдир» деб ёзилган ЙҲХБ баннери ўрнатилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.