19 декабрь куни Абхазия парламенти яқинида отишма содир бўлди, деб хабар бермоқда Апснипресс ахборот агентлиги.

Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи етиб борган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, икки нафар депутат яраланди. Улардан бири — Вахтанг Голандзия олган жароҳатлари туфайли вафот этди. ОАВ хабарига кўра, ўқ унинг бошига теккан.

Вахтанг Голандзия.Фото: Ижтимоий тармоқлар Вахтанг Голандзия.
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Яна бир депутат — Кан Кварчия қўлидан жароҳат олган, унга республика шифохонасининг жонлантириш бўлимида ёрдам кўрсатилмоқда.

Аниқлаштирилган маълумотларга кўра, отишма парламент биносида ёпиқ йиғилиш вақтида содир бўлган. Воқеа жойида милиция, прокуратура ходимлари иш олиб бормоқда.

Отишма сабаблари ҳали номаълум, парламент депутати Адгур Харазия бу ишда гумонланмоқда, у воқеа жойидан ғойиб бўлган, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги Апснипресс`га. Ҳодиса юзасидан тергов бошланди.