Дуйшонкул Тезекбаевич Чотонов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Қирғизистон президенти матбуот хизмати. Президент Садир Жапаров бу бўйича фармонни имзолади.
Чотонов 1967 йил 2 октябрь куни Ўшда таваллуд топган. У илгари Қирғизистоннинг Корея Республикаси (2011−2015) ва Вьетнам (ўриндошлик асосида, 2012−2015) даги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган.
У «Ата Мекен» партиясидан Жогорку Кенеш Қонунчилик ассамблеяси депутати бўлган. 2010 йилда муваққат ҳукуматда фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарган.
Ноябь ойида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2022 йил апрелдан бери ишлаб келган Муса Жаманбаев мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётгани хабар қилинганди.