Ўзбекистонда космик мониторинглар давомида йил бошидан буён 721 гектарга яқин 1928 та ноқонуний чиқиндихона аниқланди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, улардан 123 таси яъни 255,5 гектари чиқинди сақлаш полигонлари чегарасидан ташқарига чиқиш, 1805 та ёки 465,2 гектари еса ноқонуний чиқинди полигонлари сифатида аниқланган.
Энг кўп ноқонуний чиқиндихона Тошкент вилоятида қайд этилган — умумий майдони 98,6 гектар бўлган 363 та чиқиндихона.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 243 та (63,2 гектар), Хоразм вилоятида 168 та (22 гектар), Бухоро вилоятида 92 та (91б7 гектар), Навоий вилоятида 216 та (112,4 гектар), Самарқанд вилоятида 147 та (41,2 гектар), Қашқадарё вилояти 81 та (79б3 гектар), Андижон вилояти 180 та (42 гектар), Наманган вилоятида 195 та (65,2 гектар), Фарғона вилоятида 164 та (51 гектар), Жиззах вилоятида 39 та (30,44 гектар) ва Сурхондарё вилоятида 40 та (20,11 гектар) чиқиндихона аниқланган.
«Бу каби ноқонуний чиқинди полигонларининг ташкил етилиши аввало атроф-муҳит ва экологияга катта салбий таъсир ўтказиб, тупроқ, сув ва ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан хавфлидир», — дейилади агентлик хабарида.
Қолаверса, зарарли ҳашаротлар кўпайиши, инфекцион касалликларнинг ортиши, инсонларда ўпка саратони ва нафас олиш нуқсонларининг ривожланишига олиб келади, дейилади хабарда.