Президент фармони билан Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Алибекович Салиев лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Эргаш Салиев 1956 йил 17 июлда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган. 1978 йил Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

2000−2012 йилларда Пахтакор тумани ҳокими, 2012−2016 йилларда Жиззах давлат политехника институти ректори, 2016−2017 йилларда Арнасой тумани ҳокими сифатида фаолият юритган. 2017 йилдан шу вақтгача бу лавозимда қолаётганди.

Шавкат Мирзиёевнинг бошқа фармони билан унинг ўрнига «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси раиси Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Улуғбек МустафоевФото: het.uz.Улуғбек Мустафоев
Фото: het.uz.

Мустафоев 2010−2016 йилларда Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, 2017−2019 йилларда «Ўзбекэнерго» раиси, 2019 йилдан ҳозиргача «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси раиси бўлиб ишлаб келган.