19 декабрь куни Ўзбекистоннинг Кипрга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев мамлакат президенти Никос Христодулидисга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Кипр етакчиси хорижий дипломатлардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида Ўзбекистон билан муносабатлар истиқболларига алоҳида тўхталди, дейилади хабарда.

«Ўзбекистон билан икки томонлама, шунингдек, Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз» — деди у.

абат файзуллаев, кипр, элчи

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йил 30 майда ўрнатилган. Абат Файзуллаев Кипрга тайинланган Ўзбекистоннинг биринчи элчиси бўлди. Ваколатхона қароргоҳи Рим шаҳрида жойлашган

У бир вақтда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси ҳам ҳисобланади, мазкур лавозимга 2023 йил октябрь ойида тайинланган эди.