Европа Иттифоқи давлатлари Украинага тинчликпарвар қўшинларни юборишни муҳокама қилмоқда, улар ўт очиш тўхтатилган ёки тинчлик битими тузилган тақдирда киритилади. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Музокаралар Франция президенти Эммануэль Макрон раҳбарлигида ўтказилмоқда ва дастлабки босқичда, аммо мамлакатлар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд — ҳатто бу масалани ҳозир муҳокама қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида ҳам баҳслар бор, деб ёзади агентлик.

Reuters хабарига кўра, Европа етакчилари Россия президенти Владимир Путинда музокаралар вақти келгани ва у жанг майдонида ўз позициясини сақлаб қолиши мумкинлиги ҳақида таассурот уйғотишни хоҳламайди. Аммо баъзи амалдорлар Европа Иттифоқи Украинага қандай хавфсизлик кафолатларини бериши, жумладан, Украина тупроғида ўн минглаб аскарларни жойлаштириши мумкинлигини кўриб чиқмоқда, дея қайд этади Reuters.

«Бизнинг ҳарбий раҳбарларимиз келажакда Европа Иттифоқи раҳбарлари кўриб чиқиши учун режаларни аллақачон тайёрламоқда», — деди Европа расмийлари агентликка.

Reuters суҳбатдошларига кўра, кучларнинг асосий қисмини Франция, Германия, Италия, Польша ва Буюк Британия қўшинлари ташкил этиши мумкин. Агентликнинг украиналик манбаларидан бирининг айтишича, Европадан келиши мумкин бўлган кучлар беш-саккиз давлатдан иборат коалиция томонидан шакллантирилиши мумкин.

Reuters билан суҳбатлашган баъзи таҳлилчилар Европа контингенти 40 мингга яқин ҳарбийни ташкил этиши мумкинлигини тахмин қилди.

Халқаро стратегик тадқиқотлар институтида ишлайдиган австриялик собиқ ҳарбий режалаштириш мутахассиси Франц-Штефан Гади сафарбарликка тайёрланаётган бўлинмаларни ўз ичига оладиган ротацияга 100 мингга яқин ҳарбий жалб қилиниши мумкин, деб ҳисоблайди. Аноним тарзда гапирган Европа хавфсизлик офицери бундай баҳога қўшилишини билдирди.

Ҳар қандай халқаро тинчликпарвар кучларнинг таркиби фаол муҳокама қилинмоқда, чунки у ҳар икки томон учун ҳам мақбул бўлиши керак, деб ёзади агентлик. Баъзи давлатлар бунинг БМТ шафелигида бўлишни таклиф қилмоқда, аммо бошқа расмийлар бу Россияга жуда катта таъсир кўрсатади, деб ҳисобламоқда.

Европа қўшинларининг Украинада бўлиши Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашув хавфини оширади ва йирик миссияларда АҚШнинг ёрдамига кўпроқ таянишга ўрганган Европа Иттифоқининг ҳарбий кучларининг ортиқча зўриқишига олиб келиши мумкин, деб таъкидлайди Reuters. Бироқ агентлик маълумотларига кўра, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Франция президенти Эммануэль Макрон ва Украина президенти Владимир Зеленский билан 7 декабрь куни Парижда бўлиб ўтган учрашувда Америка қўшинларининг ўт очишни тўхтатишни таъминлашдаги иштирокини истисно қилган ва буни европаликлар қилиши кераклигини таъкидлаган.

Бу Киев НАТОга аъзо бўлиш орқали хавфсизлик кафолатини олиши ёки олмаслигидан қатъи назар, Европа контингентини Украинада жойлаштиришни англатиши мумкин, деб ёзади Reuters.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Европа Иттифоқи мамлакатлари барибир АҚШни разведка маълумотлари ва бошқа тезкор ёрдам юбориш орқали бу жараёнда иштирок этишга кўндиришлари керак бўлади.