Сиёсат

дайжест

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамшиджон Абдузухуров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш департаменти бошлиғи бўлиб ишлаган.


дайжест

«Аминманки, келгуси йилларда камбағаллик даражасини 6 фоизга туширамиз» — президент

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси йил охиригача 9% га тушади, деди президент. Унга кўра, агар тадбиркорлар билан ҳамкорлик давом этса, «келгуси йилларда бу кўрсаткични бемалол 6 фоизга туширамиз». У, шунингдек, туризм, солиқ, экспорт ва инфратузилма соҳаларидаги режалар ҳақида ҳам гапирди.


Иқтисодиёт

дайжест

«Кенгашлардан ўзларига берилган ваколатлардан ҳақиқатан фойдаланишини илтимос қиламиз» — бош вазир ўринбосари

Ўзбекистонда «жуда кам» кенгашлар айрим солиқлар бўйича оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентларни қўллаш ваколатларидан амалда фойдаланмоқда, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров. У кенгашларни Тошкентдан кўрсатма кутмасдан, фаол бўлишга чақирди.


дайжест

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга ўтмоқда — президент

Президент Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича «якуний босқич»га ўтаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ЖСТ қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётганига қарамай, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этади ва адолатли рақобат муҳитида ишлаш учун барча шароитларни яратади.


дайжест

Чорвоқ бўйидаги Sea Breeze Uzbekistan туризм маркази 10 млрд долларга баҳоланмоқда

Ўзбекистон Чорвоқ сув омбори қирғоғида 10 млрд долларга Sea Breeze Uzbekistan туризм марказини қуришга рози бўлди. Аввалроқ озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов ушбу лойиҳани давлат раҳбарига тақдим этганди. Лойиҳа хорижий инвесторлар томонидан молиялаштирилади.


дайжест

«Ўзбекнефтгаз» 2025 йилда газ қазиб олиш ҳажми 26,5 млрд куб метргача қисқаришини прогноз қилмоқда

Ўзбекистондаги энг йирик газ қазиб олувчи «Ўзбекнефтгаз» 2025 йилда қазиб олиш ҳажми 26,5 млрд куб метргача қисқариб боришини прогноз қилмоқда. Бу 2024 йил учун прогноздан 2,8 млрд, 2022 йилги қазиб олингандан 5,7 млрд куб метрга кам. Аввалги прогнозлардан эса 7,6 млрд куб метрга камроқ.


дайжест

Ўзбекистон банклари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун давлат кафолатисиз 6 млрд доллар жалб қилмоқчи

2025 йилда Ўзбекистон банклари тадбиркорлар эҳтиёжларини молиялаштириш учун давлат кафолатисиз 6 млрд доллар жалб қилишни режалаштирмоқда, деди президент. Давлат раҳбари кичик бизнес учун кредитлар улуши 28 фоиздан 40 фоизга ошишини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистонда 2025 йилда 43 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда

2025 йилда Ўзбекистон 43 млрд долларлик инвестиция ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Инвестициялар вазири асосий эътибор импортни қисқартириш ва маҳаллийлаштириш даражасини оширишга қаратилишини таъкидлади.


Жамият

дайжест

Йигирмага яқин болалар учта Damas`да Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди

Андижон вилояти Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчилари Damas машиналарида Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди. Автомобиллар Бухоро ҳудудида тўхтатиб қолинган.


дайжест

Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятдаги барча заправкалар ўрганиб чиқилади

Фарғонадаги портлашдан сўнг вилоятда жойлашган барча ёқилғи қуйиш шохобчаларини ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилди. Улар станцияларнинг саноат, ёнғин, экологик хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ва қонунчиликдаги бошқа меъёрларни ўрганади. Заправкалар ходимлари ФВБ ўқув марказида ўқитилади.


дайжест

ИИВ Бухорода криптовалюта айланмасида айбланган йигитни «оддий виртуал валютчик» деб атади

Ички ишлар вазирлиги бухоролик 17 ёшли йигит криптовалютада 2,64 млн доллар ишлаб топгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Вазирлик у биржа операцияларида ноқонуний воситачилик билан шуғуллангани ва бунинг учун ҳақ олганини айтди.


дайжест

Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари −5…−10, кундуз кунлари −2…+3 даража атрофида бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.


дайжест

Наманганда хизмат хонасида қимор ўйини ташкил қилган мактаб директори ишдан олинди

Чортоқ туманидаги 8-мактаб директори хизмат хонасида шериклари билан қимор ўйнагани аниқланди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганини билдирди.


дайжест

Тошкентдан вилоятларга қўшимча автобус қатновлари ташкил этилади

20 декабрдан 31 декабрга қадар Тошкент автовокзалидан вилоятларга йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, кун давомида қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади.


дайжест

Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг ўғли ис газидан вафот этди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Жаҳон

дайжест

«Киев осмонида дуэль, 3 йиллик урушдан кейинги ўзгаришлар». Путиннинг жонли эфир мулоқоти тафсилотлари

Россия президенти йил якунларини жонли эфирдаги матбуот анжуманида сарҳисоб қилди. Путин мамлакат иқтисодиёти, «Орешник» қуроли, Трамп билан мулоқотга тайёрлиги, Суриядаги вазият, Киев билан музокаралар ва бошқаларга тўхталди. Асосий маълумотлар.


дайжест

Малайзия 10 йил олдин йўқолган MH370 рейсини қидиришни давом эттиришга қарор қилди

Малайзия ҳукумати 10 йил олдин сирли тарзда йўқолган MH370 Malaysia Airlines рейсини қидириш ишларини қайта тиклашга рози бўлди. Унинг бортида 239 киши бўлган. Қидирув ишларини Американинг денгиз туби тадқиқотлари билан шуғулланувчи Ocean Infinity компанияси олиб боради.


дайжест

АҚШ Украинага 1,2 млрд долларлик ҳарбий ёрдамнинг якуний пакетини эълон қилмоқчи — Reuters

Байден маъмурияти Украинага 1,2 млрд долларлик ҳарбий ёрдамнинг якуний пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда. Пакетга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва артиллерия снарядлари киради.


дайжест

АҚШ Конгресси давлат харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди, ҳукумат фаолияти тўхтаб қолиши мумкин

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси республикачилар таклиф этган ҳамда Дональд Трамп ва миллиардер Илон Маск қўллаб-қувватлаган ҳукуматни вақтинчалик молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди. Ҳужжат яқин вақтда келишилмаса, ҳукумат ишни тўхтатишига тўғри келиши мумкин.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!