«Ҳудудгазтаъминот» компанияси электрон газ ҳисоблаш ускуналари билан боғлиқ муаммоларга изоҳ берди.

Kurbanoff.net блоги муаллифи Шуҳрат Қурбонов маҳаллий ишлаб чиқарилган газ ҳисоблагичларда бир неча йилдан сўнг (2 йилдан 3 йилгача) батарейкалар қуввати тугаши, натижада ҳисоблагич тизимга маълумотларни узатишни тўхтатиши ҳақида хабар берди. У батареяларни алмаштириш билан фақат газ таъминоти корхонаси мутахассислари шуғулланиши мумкинлигини таъкидлади.

Агар буни дарҳол аниқласангиз ва сизга тезда батарея алмаштирилса, яхши. Аммо аслида, менга ўхшаб, шунчаки ҳисобрақамда пул бор-йўқлигига қараб, кейин хавотирга тушадиган кўпчилик буни тасодифан пайқайди. Табиий равишда, ҳатто аниқланганидан кейин ҳам, ҳеч ким сизга зудлик билан батареяни алмаштириб бермайди — ариза бериб, кутишга тўғри келади", — деб ёзади у.

«Бу ҳолатдан жабр кўрганлар батарея алмаштирилгандан сўнг кўрсаткичлар фарқи бир кунда, бир ойда камайганини пайқашди. Ва нима бўлишини тахмин қилинг — тўғри, лимитдан ошиб кетади. Буни қанчалик кеч аниқласангиз, лимит шунчалик кўп бўлади. Сиз кўпроқ тўлашингизга тўғри келади, чунки ортиқча истеъмол қиймати лимит нормасидан юқори», — деди Қурбонов.

Носозлик сабаблари ва тавсиялар

«Ҳудудгазтаъминот» компаниясининг тушунтиришича, электрон газ ҳисоблагичлари батарейка ёки алоқадаги муаммолар туфайли ишдан чиқиши мумкин.

Компания маълумотларига кўра, мутахассислар алоқа чиқмайдиган қурилмалар мониторингини олиб бормоқда. Мониторинг асосида аниқланган муаммолар жойлардаги ходимлар томонидан ўрганилиб, бартараф этилмоқда.

Шунингдек, истеъмолчиларнинг алоқа учун ишлатиладиган батареялар ёки SIM-карталар билан боғлиқ мурожаатлари тезкорлик билан ҳал этилаётгани таъкидланди.

«Истеъмолчиларга ўрнатилган ЭГҲУлар хотираси доимий равишда кўрсаткичларни ҳамда 3 ойлик (90 кунлик) кунлик ва соатлик газ сарфи ҳажмларини сақлаб бориш имконига эга. Турли сабабларга кўра ЭГҲУдаги газ сарфи ҳажмлари маълумотлари ўз вақтида истеъмолчи шахсий ҳисоб-рақамига юбориш имкони бўлмаган тақдирда, аниқланган муаммолар бартараф этилганидан сўнг ЭГҲУ хотирасида маълумотлар қайси кунга тегишли бўлса ўша кунга йўналтирилади ва мазкур давр бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилади», — дея тушунтирди компания.

«Ҳудудгазтаъминот» истеъмолчиларга вақти-вақти билан электрон газ ҳисоблаш ускуналари ва шахсий кабинетдаги кўрсаткичларни ўзаро солиштиришни тавсия қилди. Кўрсаткичлар ҳақида Hudud Gaz Taʼminot мобил иловаси орқали ёки шахсий кабинет орқали маълумот олиш мумкин.

Агар ЭГҲУ ва шахсий кабинетдаги кўрсаткичлар фарқ қилса ёки ҳисоб-рақамдаги ма ўзгаришсиз қолган бўлса, дарҳол 1104 қисқа рақамига ёки маҳалла газчисига м қилиш сўралган.

Президентнинг 2020 йил сентябрдаги қарори билан 2021 йил 1 августга қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида замонавий ҳисоблагичларни ўрнатган ҳолда газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни якунлаш топширилганди. Қурилмаларни ўрнатишни якунлаш муддати бир неча марта кечиктирилди.

Тендер натижаларига кўра, ҳисоблагичлар ва бошқа ускуналарни етказиб берувчи сифатида «Texnopark» МЧЖ танланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъсис этилган «Texnopark» 2020 йил бошидан буён Osten савдо белгиси остида газ смарт-ҳисоблагичларини ишлаб чиқармоқда. «Газета.uz» маълумотларига кўра, 2021 йил июлига қадар 5,28 триллион сўмлик (Марказий банкнинг 2021 йил 1 декабрдаги курси бўйича қарийб 507 миллион АҚШ доллари) 3,54 миллион электрон газ ҳисоблагичини етказиб бериш назарда тутилган.