Фарғона шаҳридаги солидол ва литол ишлаб чиқариш цехида 21 декабрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 14:13 да Мустақиллик маҳалласи Кимёгар кўчасида жойлашган цехда ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушган.
Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 14:21 да етиб борган, 14:24 да ҳудуд тўлиқ қуршаб олинган. 14:32 да эса ёнғин батамом ўчирилган, дейилади вилоят ФВБ томонидан эълон қилинган ахборотда.
Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.