Ўғрилик жиноятини содир этганликда айбланиб 2020 йилдан буён қидирувда бўлган Гулруххон Акмалжон қизи Эркинова Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Истанбулдаги бош консулхона хабар берди.

Қайд этилишича, 26 ёшли аёл Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Консуллик ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбулдаги бош консулхонага ёки Ўзбекистон ИИВ ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилишни сўради.

«Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.