Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини «булут»да сақлаш таклифини ўрганиш топшириғини берди.

Бу таклиф билан Грузиянинг TBC Bank Group халқаро операциялари раҳбари Оливер Хьюз чиқди. Унинг сўзларига кўра, компаниялар гуруҳининг Халқаро молия корпорацияси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда Ўзбекистонга киритган сармоялари ҳажми беш йил ичида 270 миллион долларга етган, келгусида ҳам инвестиция киритиш режалари кўзда тутилган.

Ўзбекистонда TBC’да рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 17 миллиондан ошади, улардан 5 миллиони — ҳар ойда фаол.

«Биз бунга қандай эришдик? Ўзбекистон, бу мамлакат маълумотларга жуда бой — бу технология компанияларини, биринчи навбатда, финтехни таъминловчи ёнилғи… Бу ерда турли маълумотларга кириш мумкин, Кредит бюросида кредит тарихи, пенсия базаси ва солиқ базасига кириш имконияти мавжуд. Uzcard ва Humo тўлов тизимларидан олиш мумкин бўлган жуда кўп турли хизматлар мавжуд, E-Gov электрон ҳукуматини ҳам унутмаслик лозим. Бу финтехни ривожлантириш учун жуда қулай шароит яратади. Бу ажойиб», — деди у.

Оливер Хьюз булутли маълумотларни сақлаш (cloud, «булут») билан боғлиқ муаммони кўтарди. Бугунги кунда Ўзбекистонда шахсий ва банк маълумотларини сақлаш бўйича анча қаттиқ талаблар қўйилмоқда.

«Биз уларни ўзимизда, ўз маълумотлар марказларимизда сақлашимиз керак, бу жуда қиммат ва унчалик масштабли эмас. Ҳозирча яхши, лекин биз қанчалик узоққа борсак, шунчалик қийин бўлади. Бу мамлакатдаги технологик компанияларнинг ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин», — деди TBC Bank Group вакили.

Бугун TBC ушбу муаммони ҳукумат, Марказий банк ва соҳадаги бошқа компаниялар билан муҳокама қилмоқда. Хьюз қонунчиликка банкларга Ўзбекистонда, шунингдек, хорижда жойлашган фойдаланувчиларнинг шахсий ва банк маълумотларини «булут»да сақлаш имконини берувчи ўзгартириш киритишни таклиф қилди.

Унинг фикрича, бу нафақат технология саноати ва банк секторини ривожлантириш, балки жуда катта ҳисоблаш қувватини талаб қилувчи, «бугунги кунда Ўзбекистонда шунчаки мавжуд бўлмаган» сунъий интеллектни (СИ) ривожлантириш учун ҳам муҳим.

TBC Uzbekistan СИга асосланган чатботларни ишлаб чиқмоқда ва у аллақачон муаммоларга дуч келмоқда, дея қўшимча қилди у.

tbc uzbekistan, булут, маълумотларни булутда сақлаш, оливер хьюз, шавкат мирзиёев, шахсий маълумотлар

Президентнинг таъкидлашича, бу «принсициал жиҳатдан тўғри, аллақачон пишиб етилган савол».

«Сунъий интеллект — бизнинг келажагимиз. Биз бунга жиддий эътибор қаратишимиз керак», — деди давлат раҳбари ва бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Марказий банк ва Адлия вазирлигига ақлий ҳужум қилиб, таклифлар киритишни топширди.

«Биз ҳар томонлама мувозанатли, фақат тўғри қарор қабул қилишимиз керак. Гап фуқароларнинг шахсий маълумотлари ҳақида кетяпти. Бу жуда жиддий савол. Бу ерда шунчаки хато қилишга ҳаққимиз йўқ», — деди президент.

Хьюз «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида президент билан учрашувда турли хизматлар, хусусан, давлат хизматлари барқарорлиги масаласи ҳам кўтарилганини таъкидлади.

Ноябр ойида TBC Uzbekistan банки янги маҳсулот ва хизматларни ишга туширишни тезлаштиришга мўлжалланган процессинг маркази (банк карталари ва бошқа тўловлар билан боғлиқ операцияларни қайта ишлаш бўлими) ишга туширилишини эълон қилганди.

Янги процессинг маркази барча TBC тўлов операцияларини, жумладан, p2p ўтказмаларини, банк карталари бўйича тўловларни ва QR кодлари ёрдамидаги тўловларни амалга оширади. Шунингдек, у банкнинг ўзгаришларга мослашувчанроқ муносабатда бўлишига — масалан, Apple Pay, Google Pay, PayPal хизматларини Ўзбекистонда пайдо бўлиши билан ишга тушириш, шунингдек, бозорга янги ва харидоргир ечимларни тезда олиб киришга ёрдам бериши керак.

«Биз инфратузилмамизга сармоя киритишда давом этмоқдамиз, процессинг марказимизни ишга туширганимиз — улкан режаларимизни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадам. Ўз процессингимиз Ўзбекистоннинг истиқболли ва тез ривожланаётган бозорида инновацион молиявий маҳсулотларни чиқаришни тезлаштириш ва кенгайтириш имконини беради», — деди TBC Uzbekistan бош директори Ника Курдиани.

Ушбу босқичда процессинг фақат TBC’га хизмат қилади. Банк ҳозирча бошқа бозор иштирокчиларига хизмат кўрсатишни режалаштирмаган.