Сиёсат

дайжест

Авазжон Каримов спорт вазири ўринбосари бўлди

Авазжон Каримов спорт вазири ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар вазир маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.


Иқтисодиёт

дайжест

Президент фуқароларнинг шахсий маълумотларини «булут»да сақлаш таклифини ўрганишни буюрди

Грузиянинг TBC Bank Group гуруҳи вакили Оливер Хьюз банкларга фойдаланувчи маълумотларини «булут»да сақлашга рухсат беришни сўради. Президент ақлий ҳужум ўтказиш ва таклифлар киритишни буюрди. «Гап фуқароларнинг шахсий маълумотлари ҳақида кетяпти… Бу ерда хато қилишга ҳаққимиз йўқ», — деди у.


дайжест

2025 йилдан туман ва шаҳарлар ҳокимликларига қўшимча ваколатлар берилади

Президент фармони билан ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилиши белгиланди. Фармонга кўра, ҳокимликларга балансидаги кўчмас мулкларни муайян шартлар асосида тадбиркорларга тўғридан-тўғри 10 йилга ижарага бериш ваколати берилмоқда.


дайжест

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда олтита меҳмонхона ва йирик клиника очилишини маълум қилди

Тадбиркор, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев президент билан учрашувда пойтахтда «ягона экотизим доирасида» 1200 ўринли олтита янги меҳмонхона очиш режалари ҳақида маълум қилди. Шунингдек, у Кливленддаги Америка тиббиёт маркази билан биргаликда катта клиника қуришни режалаштирган.


дайжест

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш қисқариши давом этмоқда, дизель ишлаб чиқариш кескин пасайди

Ўзбекистонда газ қазиб олиш ноябрь ойида ҳам пасайишда давом этди ва 3,67 млрд куб метргача тушди (2023 йил ноябрига нисбатан -3,3 фоиз). Кўрсаткич 11 ойда деярли 2 млрд куб метрга камайди. Дизель ишлаб чиқариш 37,1 фоизга, бензин 12,4 фоизга, нефть 8,7 фоизга камайди.


дайжест

Долларнинг расмий курси илк бор 12900 сўмдан ошди

Марказий банкнинг бир АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси илк бор 12900 сўмдан ошди. Йил бошидан буён миллий валюта 2023 йилнинг шу давридаги 10,2% га нисбатан 4,56% қадрсизланди.


дайжест

Ўзбекистон ЖБ кўмагида Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширади

Жаҳон банки «Миллий электр тармоқлари» Хоразм вилоятидаги янги қуёш электр станциясидан электр энергияси харид қилиши учун Ўзбекистонга банк кафолати кўринишида 3,5 млн доллар ажратди. Уни Франциянинг Voltalia компанияси қуради.


дайжест

Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

Қорақалпоғистонда 3 та асосий йўналиш — қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилиб, таклифлар тайёрланади ва ҳокимларга етказилади. Президент кўп энергия талаб қилувчи йирик лойиҳаларни ушбу ҳудудда жойлаштириш кераклигини таъкидлади.


Жамият

дайжест

Ўзбекистонда 23−29 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Иш кунлари қуруқ, аммо совуқ, дам олиш кунлари эса бироз булутли ва кам ёғинли бўлиши кутиляпти; кундузи илиқроқ ҳарорат кузатилса-да, тунда барибир совуқ бўлади. Дам олиш кунлари Ўзбекистонга нам ҳаво оқими кириб келиши билан ҳароратнинг тунги минимуми ҳам ноль даражага яқин бўлиши мумкин.


дайжест

Ўзбекистонлик эркак Россияда ўзи билан бирга яшаган аёлни ўлдирди ва ватанга қайтгач, буни тан олди

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак ўзи билан бирга яшаган, Ўзбекистонда туғилган аёлни ўлдириб, унинг жасадини уй ертўласига яширди. Эркак ватанига қайтгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига ўз жинояти ҳақида хабар берган.


дайжест

Соат 2:00 га қадар: Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди

Тошкент метроси илк марта Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.


дайжест

Ҳафта давомида ҳарорат +10 даражагача исийди

2024 йилнинг сўнгги иш ҳафтаси ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +10, жанубда +15 даражагача исийди. Кечалари кузатилаётган совуқлар аста-секин кучсизлашади.


дайжест

Ўзбекистонда гибрид автомобилларни рўйхатдан ўтказиш арзонлашди, мопед ва скутерлар учун ставка белгиланди

Ўзбекистонда гибрид автомобилларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, мотоцикл ва тиркамалар учун рақам белгиларини бериш учун тўловлар камайтирилади. Мопед ва скутерларни рўйхатдан ўтказиш нархи БҲМнинг 1,5 бараварини, рақам бериш ҳам 1,5 бараварни ташкил этади.


дайжест

2025 йилда Самарқандда CITES томонлар конференциясининг йиғилиши бўлиб ўтади

Ўзбекистон 2025 йилда Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES) томонлар конференциясига мезбонлик қилади. Тадбир 2025 йилнинг 24 ноябрь-5 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.


дайжест

Халқаро кураш институти фаолиятини молиялаштириш 2026 йилдан республика бюджетига ўтказилади

Президент қарори билан кураш спорт турини оммалаштиришга оид бир қанча чора-тадбирлар белгиланди. Унга кўра, 2026 йилдан бошлаб Халқаро кураш институти фаолиятини молиялаштириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетидан республика бюджетига ўтказилади ҳамда ҳар йили 4,5 млрд сўм маблағ ажратилади.


дайжест

Рақобат қўмитаси уй-жой сотиб олувчиларни шартномалар тузишдаги хавфлардан огоҳлантирди

Рақобат қўмитасига йил бошидан буён кўп қаватли уйлар қурилиши билан боғлиқ 1700 га яқин мурожаат келиб тушди, 129 та корхонанинг шартномаларида қатор қоидабузарликлар, жумладан, лойиҳаларни топшириш муддати белгиланмагани аниқланган. Қўмита шартнома шартлари билан батафсил танишиб чиқишни сўради.


дайжест

Мудофаа вазири Ўқ отиш спорти федерациясига раис этиб сайланди

Мудофаа вазири, генерал-майор Шухрат Халмухамедов Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси этиб сайланди.


дайжест

Автобус бекатларини қандай қилиб янада қулайроқ қилиш мумкин ва нима учун Тошкент ҳали ҳам бунга эриша олгани йўқ?

Тошкент ҳокимлиги ҳар йили шаҳарда автобус бекатларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни қайта қуриш режаларини эълон қилади. Бироқ бекатлар йўловчилар учун қулайлашаётгани йўқ. «Газета.uz» ана шу турғунлик сабаблари ҳақида шаҳарсозлик ва ЙҲХ соҳаси мутахассислари билан суҳбатлашди.


дайжест

АҚШдан депортация қилинган Ўзбекистон фуқаролари сони 6,5 баробар ошди

АҚШ ҳукумати жорий йилнинг 9 ойида 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини ватанига депортация қилди. Бу 2023 йилнинг шу давридагидан 6,5 баробар кўп.


дайжест

Тошкент ва Навоийда хорижга ишга жойлаштиришга ваъда берганлар қўлга олинди

Йирик миқдорда тўлов эвазига Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Улардан бири танишидан АҚШга ишлашга жўнатиш учун 9000 доллар, иккинчиси эса Польшага юбориш учун 1000 доллар ва 6,3 млн сўм олган.


Жаҳон

дайжест

АҚШ америкаликларни Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди

АҚШ Беларусда яшаётган америкаликларни мамлакатни тарк этишга, шунингдек, у ерга бормасликка чақирди. Бунга «Беларусь расмийларининг маҳаллий қонунларни ўзбошимчалик билан амалга ошираётгани, ҳибсга олиш хавфи ва тартибсизликлар эҳтимоли» сабаб қилиб кўрсатилган.


дайжест

Турк ОАВ Башар Асаднинг рафиқаси ажрашишга ариза бергани ҳақида ёзди, Кремль буни рад этмоқда

Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад ажрашиш учун ариза берди, у соғлиғидаги муаммолар сабабли Москвадан ўзи туғилган Лондонга кетмоқчи, деб ёзди Haberturk нашри. Россия президенти матбуот котиби эса бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтмоқда.


дайжест

КХДР Россия-Украина урушида мингдан ортиқ аскарини йўқотди — Жанубий Корея

Жанубий Корея Россиянинг Курск шаҳрида ўтган жангларда камида 100 нафар Шимолий Корея аскари ҳалок бўлгани, 1000 дан ортиқ аскар яраланганини маълум қилди. Шунингдек, Пхеньян қўшимча кучлар юборишга тайёрланаётган бўлиши мумкин. КХДР Россия-Украина урушига 10−12 минг нафар ҳарбий юборгани айтилади.


дайжест

Telegram монетизация жорий этилганидан бери илк бор даромадга кирди

Уч йиллик монетизация тарихида илк марта Telegram даромадга чиқди, деб хабар берди унинг асосчиси Павел Дуров. 2024 йилда Telegram Premium обуначилари сони 12 миллиондан ошди. Компания «криптоактивларни ҳисобга олмаганда, 500 млн доллардан ортиқ нақд пул захиралари билан йилни якунламоқда».


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!