Мудофаа вазири генерал-майор Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси этиб сайланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
23 декабрь куни бўлиб ўтган федерациянинг навбатдан ташқари конференциясида янги сайланган раис ўқ отиш спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришда барча куч ва имкониятларни ишга солишини билдирди.
Шухрат Халмухамедов ҳудудларда замонавий инфратузилмага эга ва замон талабларига мос жиҳозлар билан таъминланган ўқ отиш бинолари бунёд этилиши, спортчилар замонавий ускуналар билан таъминланиши ҳамда келгусида ҳарбийлар ўртасида ўқ отиш спорт тури бўйича «Мерган кубоги» ва ёшлар ўртасида мамлакат биринчилиги ўтказилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Шухрат Халмухамедов ноябрь ойида мудофаа вазири этиб тайинланганди. У бунгача вазирлик раҳбарининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келган.