Сиёсат

дайжест

Президент амалий ташриф билан Россияга боради

Шавкат Мирзиёев 25−26 декабрь кунлари МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрида бўлади. Йиғилишларда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинади ва келгуси йилги устувор йўналишлар юзасидан фикр алмашилади.


дайжест

Ўзбекистонда ҳокимликлар ходимларининг иш ҳақини ошириш режалаштирилмоқда

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Ўзбекистонда ҳокимликлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди. Вилоятлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг янги намунавий тузилмаси тасдиқланмоқда.


дайжест

Маҳаллий ҳокимликлар айрим вазирлик ва идораларнинг бўлимлари раҳбарларини тайинлаши ва озод этиши мумкин бўлади

Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари саккизта вазирлик ва идоранинг бўлим раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш, шунингдек, уларни рағбатлантириш ва жазолаш ҳуқуқига эга бўлади. 15 та туманда «Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш» ҳуқуқий эксперименти ўтказилади.


дайжест

Қувондиқ Санақулов Ўзбекистон гандбол федерацияси раиси лавозимига сайланди

«Навоий кон-металлургия комбинати» бош директори Қувондиқ Санақулов Ўзбекистон гандбол федерацияси раиси лавозимига сайланди.


Иқтисодиёт

дайжест

Тошкент аэропортида китоб дўкони, юк сақлаш хонаси ва террасада кафе ташкил этилади

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган майдонларни ижарага бериш учун тегишли лотларни аукционга жойлаштирди. Тез кунларда пойтахт аэропортининг маҳаллий авиақатновлар терминалида китоб дўкони ташкил этилиши режалаштирилмоқда.


Жамият

дайжест

Ёпиқлик ва мавҳумлик. Фарғонадаги портлаш ҳақида ҳеч ким гапиришни хоҳламаган репортаж

17 декабрда Фарғонадаги АЁҚШда портлаш бўлди. Ҳодиса оқибатида расман 4 киши вафот этган. «Газета.uz» мухбирлари 20 декабрь куни Фарғонада бўлиб қайтди, аммо сафар қарийб бесамар ўтди: ҳодиса ҳақида деярли ҳеч ким гапиришни истамади, гапирганлар эса кейинроқ интервьюси чиқарилмаслигини сўради.


дайжест

«Ўзбекистонда тўлақонли онлайн таълимни йўлга қўйиш имкони бор» — Феруза Ваҳобова

Ўзбекистондаги илк тўлақонли онлайн мактаб — Leader Online қандай ишлайди? Унга кимлар «қатнайди»? Мактаб ўз фаолияти давомида қандай ютуқларга эришди? Мамлакатда онлайн таълимнинг ривожига нималар халал бермоқда? «Газета.uz» шу ҳақда Феруза Ваҳобова бошлиқ мактаб жамоаси билан суҳбатлашди.


дайжест

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди. У «Масхарабоз», «Севгинатор», «Сеҳрли қалпоқча» каби фильмлар ва кўплаб спектаклларда роль ўйнаган.


дайжест

Ўзбекистонда электр, газ ва сув ҳисоблагичларини текшириш проактив форматга ўтказилади

Ўзбекистонда электр, газ ва сув ҳисоблагичларини текшириш бўйича давлат хизматлари проактив форматга ўтказилмоқда. Яъни улар фуқароларнинг мурожаатларисиз текширилади. Яна олтита хизмат композит форматда тақдим этилади.


дайжест

Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 5 киши қутқарилди

ФВВ ходимлари Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 5 кишини қутқарди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.


дайжест

«Аёллар тўртинчи саноат инқилобида иштирок этиши шарт» — Women in Tech асосчиси Аюми Мур Аоки

Women in Tech глобал тармоғи Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа мақсади — 2030 йилгача STEAM’да 5 млн аёлни қўллаб-қувватлаш. «Газета.uz» ҳамжамият асосчиси ва раҳбари Аюми Мур Аоки билан лойиҳа мақсадлари ва иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақида суҳбатлашди.


дайжест

Адвокатлар томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида «Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисида»ги низом рўйхатдан ўтказилди. Унга кўра, фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотлар ҳар бир ҳисобот даври учун тақдим этилади.


дайжест

Янги йил байрамида яна бир кун кўпроқ дам олинади

Президент фармони билан беш кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун 2025 йил 4 январь (шанба) кунидаги дам 2 январга (пайшанба) кўчирилди. Олти кунлик иш кунидаги ходимлар учун 2 январь қўшимча дам олиш куни бўлади. Шу тариқа биринчи гуруҳ олти, иккинчиси эса кетма-кет беш кун дам олади.


дайжест

Пискентда аҳоли гавжум ҳудудда бўрилар кезиб юргани маълум бўлди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Қирққизобод қишлоғида дайдиб юрган оч бўриларни қидириш ва зарарсизлантириш ишлари бошланди. Жонзотларни ҳайвонот боғига ўтказиш режалаштирилган, деди туман ҳокимлиги.


дайжест

Нега электрозаправкалар тармоқдан узилмоқда? ЎзЛиДеП депутати давлат органларига сўров юборди

ЎзЛиДеП депутати Нуриддин Султонов Энергетика вазирлиги ва Кадастр агентлигига Тошкент шаҳрида электромобилларни қувватлаш станциялари фаолияти тўхтатилиши сабаблари ва уларни демонтаж қилиш талабига ойдинлик киритишни сўраб депутатлик сўрови юборди.


дайжест

Янги мактаб ва боғчалар, педагогларга устама, малака синовларини рақамлаштириш. 2025 йилда бошланғич таълим соҳасида нималар ўзгаради?

Президентга мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш режалари олиб кирилди. 2025 йилда 100 дан ортиқ мактаб қуриш, малака тоифаси беришда янги тизимга ўтиш, ҳарбий ватанпарварлик дарсликларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Давлат раҳбари таълим сифатини, айниқса, чекка туманларда яхшилашни буюрди.


Спорт

дайжест

Видео: «Миллий спорт мукофоти-2024» совриндорлари эълон қилинди

Тошкентда «Миллий спорт мукофоти-2024» тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда йилнинг энг яхши спортчилари номига Диёра Келдиёрова ва Ҳасанбой Дўсматов лойиқ кўрилди. Энг яхши параспортчилар Нурхон Қурбонова ва Хусниддин Норбеков бўлди. «Газета.uz» тақдирлаш маросимидан репортаж тайёрлади.


Жаҳон

дайжест

Татаристондаги ёнғинда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Татаристонда ишчиларнинг вақтинчалик яшаш уйи ёниб кетди. У ердан 6 эркакнинг жасади топилди, уларнинг 5 нафари ўзбекистонлик. Қозондаги Бош консулхона дипломатларни воқеа жойига жўнатди ва вазиятни назоратга олди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!