Президент 24 декабрь куни янги йил байрами муносабати билан қўшимча ишланмайдиган кун белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳужжатга кўра:

  • 5 кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун дам олиш куни 2025 йил 4 январдан (шанба) 2 январга (пайшанба) кўчирилди.
  • 6 кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 2 январь (пайшанба) қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Шу тариқа биринчиси Янги йилни олти кун, иккинчиси эса кетма-кет беш кун нишонлаши мумкин:

  • 28 декабрь (шанба) 5 кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун — иш куни);
  • 29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;
  • 30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;
  • 31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;
  • 1 январь (чоршанба) дам олиш куни;
  • 2 январь (пайшанба) 5 кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.