23 декабрь куни Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида «Миллий спорт мукофоти-2024» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда спорт вазири Адҳам Икрaмов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, спорт жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир бошида бу йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган спортчиларга бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди: олтин медаль учун — 15 минг доллар, кумуш медаль учун — 7500, бронза медаль учун — 3750 доллар берилди.

Шундан сўнг спорт йўналишида йилнинг энг яхшилари тақдирланди.