Ҳар йил якунида Asaxiy Books лойиҳаси «Asaxiy Books йил бестселлерлари» рўйхатини эълон қилиб келади. Мана ниҳоят, лойиҳа 2024 йилда энг кўп сотилган китоблар рўйхатини очиқлади. Ушбу рўйхатдан 2023 йил 1 декабрдан 2024 йил 1 декабрга қадар энг кўп сотилган китоблар ўрин олди.
Рўйхатни 20-ўрин билан таниқли иқтисодчи Чарльз Уиланнинг «Яланғоч иқтисодиёт» китоби бошлаб берган бўлса, кучли учлик аввалида Мей Маскнинг «Режали аёл» китоби ўрин олган. Иккинчи ўринда Жорж Оруэллнинг машҳур «Молхона» асари. У йил мобайнида энг талабгир китоблардан бири бўлган.
Йил давомида энг кўп сотилган китоб сифатида рейтингнинг биринчи ўрнини Жеймс Клирнинг ёмон одатларни йўқотиш, яхшиларини шакллантириш ҳақида сўзловчи халқаро бестселлер китоби – «Атом одатлар» эгаллади.
Қуйида «Йил бестселлерлари 2024» рўйхати билан тўлиқ танишиш мумкин:
- Жеймс Клир: «Атом одатлар» – 300 бет.
- Жорж Оруэлл: «Молхона» – 100 бет.
- Мей Маск: «Режали аёл. Бахтли ҳаёт қоидалари» – 216 бет.
- Жавлон Жовлиев: «Қўрқма» – 376 бет.
- Жорж Оруэлл: «1984» – 338 бет.
- Браян Трейси: «Самарадорликнинг 21 йўли» – 92 бет.
- Кэл Ньюпорт: «Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари» – 230 бет.
- Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: «Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари» – 676 бет.
- Марк Менсон: «Бепарволикнинг нозик санъати» – 192 бет.
- Жон Г. Миллер: «СОС! Савол ортидаги савол» – 104 бет.
- Питер Ҳопкирк: «Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви» – 744 бет.
- Девид Бах, Жон Девид Манн: «Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари» – 236 бет.
- Малкольм Гладуэлл: «Зукколар ва ландавурлар» – 240 бет.
- Барбара Оукли: «Рақамлар учун яралган идрок» – 352 бет.
- Рей Бредбери: «Фаренгейт бўйича 451º» – 224 бет.
- Ҳанс Рослинг: «Factfulness» – 344 бет.
- Аллан Диб: «Бир варақли маркетинг режа» – 268 бет.
- Эрнест Хемингуэй: «Тўқчилик ва йўқчилик» – 272 бет.
- Девид Николлс: «Бир кун. Бир муҳаббат тарихи» – 496 бет.
- Чарльз Уилан: «Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси» – 540 бет.
Asaxiy.uz ушбу китобларни ягона тўпламда чегирма нархда таклиф қилмоқда. Ҳозир тўплам нархи 1 миллион 99 минг сўм ўрнига 899 минг сўмни ташкил этади.
Тўпламни Xazna nasiya ҳамкори орқали 0-0-6 таклифи доирасида харид қилиш мумкин. Бунда ҳеч қандай устама ва бошланғич тўловсиз, ўз нархини 6 ой муддатда бўлиб тўлаш имкони яратилган. Қолаверса, 20 та китоб тўплами Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берилади.
Тўпламни ҳавола орқали харид қилиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.