Яқинда ҳаммани сеҳрли ярим тунда бирлаштирадиган, энг кўп кутилган ва севимли байрамлардан бири бошланади. Ёши нечида бўлишидан қатъи назар, барча инсонлар Янги йилни ва ҳақиқий мўжизани сабрсизлик билан кутади.
Asl Belgisi миллий рақамли маркировкалаш тизими оператори бўлган CRPT Turon ҳам ўзининг кичик байрами — беш йиллигини нишонламоқда. Ушбу юбилей йили сув ва алкоголсиз ичимликларни рақамли маркировкалаш лойиҳаси ишга туширилиши билан нишонланди. Сўнгги бир неча йил ичида яна беш тоифадаги товарларни:
- тамаки маҳсулотлари;
- алкоголь;
- пиво;
- маиший техника;
- дори воситаларини рақамли маркировкалаш дастури амалга оширилди.
Asl Belgisi рақамли маркировкалаш қалбаки маҳсулотлардан ишончли ҳимоя қилувчи ҳақиқий сеҳрли таёқчага айланди. Эндиликда Asl Belgisi ёрдамида ҳар бир киши ўз яқинлари ва қариндошлари учун сохта товарлардан қўрқмасдан сифатли янги йил совғасини танлаши мумкин.
Шунчаки Asl Belgisi иловасини юклаб олиш ва кодни сканерлаш керак. Шунда худди эртакдаги эшикдек, маҳсулот ҳақида маълумотлар очилади:
- ишлаб чиқарувчи;
- ишлаб чиқарилган сана ва жой;
- яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари;
- батафсил тавсиф.
Asl Belgisi иловаси Android va IOS учун мавжуд.
Facebook: fb.com/AslBelgisi
Instagram: @asl.belgisi
Telegram: t.me/aslbelgisi
YouTube: @AslBelgisi
LinkedIn: linkedin.com/aslbelgisi
Реклама ҳуқуқлари асосида.