25 декабрь куни Қозоғистон ғарбидаги Ақтау шаҳрида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев маълум қилди, дея унинг сўзларини келтирмоқда Tengrinews.kz.
29 киши, жумладан, 3 нафар бола шифохонага ётқизилган. Жабрланганлар орасида: 15 нафар Озарбайжон фуқароси, тўққиз нафар Россия фуқароси, икки нафар Қирғизистон фуқароси бор, яна уч кишининг фуқаролиги аниқланмоқда.
Тармоқда янги кадрлар пайдо бўлди — самолётнинг душ қисмида ёриқларни кўриш мумкин.
Видео «112» ва Baza Telegram каналлари томонидан эълон қилинди. Улар ёриқлар ўққа тутилгандан ёки зарар етказувчи элементли қурилма портлатилгандан кейин қолган тешикларга ўхшашига эътибор берди.
Ҳозирча Azerbaijan Airlines (AZAL) самолёти ҳалокатининг сабаби расман эълон қилинмаган. Россия ҳаво транспорти федерал агентлиги (Росавиация) самолёт қушлар билан тўқнашувдан сўнг ҳалокатга учраганини маълум қилган. Orda нашрига кўра, бортда «баллон портлаган бўлиши» мумкин.
- Azerbaijan Airlines`нинг Боку-Грозний рейси Ақтауда ҳалокатга учраганди. Грознийдаги туман туфайли самолёт Махачқалъага, кейин эса Ақтауга йўналтирилган. Самолёт бортида экипаж аъзолари билан бирга 67 киши бўлган.
- Озарбайжон президенти Илҳом Алиев фожиа фонида Россиядан Бокуга қайтди. У 26 декабрни мотам куни эълон қилди.
- Ўзбекистон президенти аввалроқ Қозоғистонда Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Озарбайжон ва Россия раҳбарларига ҳамдардлик билдирган.