Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Тадбирда президентлар ушбу мамлакат президентлари иштирок этди: Россиядан — Владимир Путин, Беларусдан — Александр Лукашенко, Қозоғистондан — Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистондан — Садир Жапаров, Тожикистондан — Эмомали Раҳмон ва Туркманистондан — Сердар Бердимуҳамедов.

Учрашувда 2024 йилдаги биргаликдаги ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва кўп томонлама ҳамкорликнинг келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалари кўриб чиқилди.

Кўп қиррали шерикликни янги йўналишларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Гап муҳандислик мактабларини ташкил этиш, интернет технологиялари, катта маълумотлар индустрияси, креатив иқтисодиёт, «яшил» энергетика ва тинч атом соҳасини ривожлантириш, рақамли ечимларни жорий этиш ҳақида бормоқда.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик ҳамда умумий таҳдид ва хатарларга қарши курашда МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.