Сиёсат

дайжест

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди (фото)

Россияга амалий ташриф билан борган Шавкат Мирзиёевни аэропортда Санкт-Петербург губернатори ва бошқа расмийлар кутиб олди. Асосий тадбирлар 25−26 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Фото.


дайжест

Депутатлар оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жиноий жазо тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ва уларни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик киритилишини назарда тутувчи қонунни қабул қилди.


Иқтисодиёт

дайжест

Хитой компанияси «Аския» бозори мажмуаси учун кимошди савдосида битта ставкадан сўнг ғолиб чиқди

Хитойнинг Sheng Ke-International компанияси Тошкент шаҳридаги 1,83 гектар майдондаги мулк ва «Аския» бозори ҳудуди бўйича савдолар ғолиби бўлди. Икки қатнашчи иштирокидаги аукцион 15 дақиқа давом этди ва 225,59 млрд сўмлик битта ставкадан сўнг якунланди.


дайжест

Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларга «солиқ солмоқчи», депутат бу бўйича бош прокурорга сўров юборди

Республика олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳлар контрактдан тушадиган пулларнинг 4 фоизини Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказиб беришини истамоқда. Депутат Дилмурод Артиқов бу тўловнинг қайси асос билан жорий этилаётганини сўраб, бош прокурорга сўров юборди.


дайжест

«Чиройли» авторақам рекорд даражадаги 75 минг долларга сотилди

01 888 BBB автомобиль рақами аукционда рекорд даражадаги 965,25 млн сўмга (тахминан $75 минг) сотилди. Савдо 3 соатдан ортиқ давом этди, иштирокчилар 62 та таклиф киритди.


дайжест

ЕТТБ Хоразмда юқори кучланишли электр узатиш тармоғи қурилишини молиялаштиради

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 66,4 млн долларлик кредити Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида 230 км узунликдаги юқори кучланишли электр тармоғини қуришга йўналтирилади.


Жамият

дайжест

«Нима учун давлат ўз фуқароларини йўлларда ҳимоя қила олмайди?» «Контекст» подкасти (видео)

2023 йилда Ўзбекистондаги ЙТҲларда Швециядагига нисбатан 10 (!) баробар кўп одам вафот этди, автомобиллар сони эса деярли тенг. Нега тинч шароитда ҳар сафар кўчага чиқиш қўрқув ва стрессга сабаб бўляпти? Нега мутасаддилар буни кўрмаяпти? «Газета.uz»нинг «Контекст» подкастида шу саволлар кўтарилди.


дайжест

Депутатлар чиқинди қарзлари учун электр тўловларини чекловчи қонунни қабул қилди. Ўзгартиришлар қандай муҳокама қилинди?

Қонунчилик палатаси чиқинди қарзлари учун электр тўловларини чекловчи қонунни қабул қилди. Депутатлар ўзгартиришларни фаол муҳокама қилди ва якунда чекловлар жорий этилгунга қадар қарзни тўлаш учун 5 кун вақт беришга қарор қилинди.


дайжест

Қурувчилар қурилаётган объект манзили бўйича рўйхатга олиниши белгиланди

Ҳукумат қарори билан қурувчиларни қурилаётган объект манзили бўйича рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди. Бу қарор ижросини назорат қилиш ички ишлар вазири зиммасига юкланди.


дайжест

«Ўзбекистон янгиликлари» сайти бош муҳаррири Виктор Михайлов вафот этди

«Ўзбекистон янгиликлари» сайти бош муҳаррири, «Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази» ННТ директори Виктор Михайлов вафот этди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Azerbaijan Airlines самолёти қулаши муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистонда қулаши оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани муносабати билан Озарбайжон ва Россия раҳбарларига ҳамдардлик билдирди.


дайжест

Ўзбекистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам ва «саломатлик поезди» жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга озиқ-овқат ва дори-дармонлар билан бирга «саломатлик поезди» жўнатди. Ўзбекистонлик шифокорлар 25−30 декабрь кунлари Балх вилоятида аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказади.


дайжест

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри юритилади

Ҳукумат қарори билан кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди. Бошқарув органи Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади.


дайжест

МДҲ давлатлари раҳбарлари креатив иқтисодиёт, тинч атом ва умумий таҳдидларга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди

Норасмий саммитда МДҲ давлатлари раҳбарлари янги йўналишлар — муҳандислик мактаблари ташкил этиш, интернет технологиялари, катта маълумотлар, креатив иқтисодиёт, яшил энергетика, тинч атом, шунингдек, умумий таҳдид ва хатарларга қарши курашдаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди.


дайжест

Янги йил тадбирлари сабаб Tashkent City атрофидаги кўчалар вақтинча ёпилди

Tashkent City ҳудудида Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши сабаб 25 декабрдан 10 январга қадар Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида автомобиллар ҳаракатига чеклов киритилди. Ташриф буюрувчилар учун бир нечта автотураргоҳлар ажратилган.


Спорт

дайжест

Диёра Келдиёрова аёллар ўртасида йил дзюдочиси номига даъвогарлик қилмоқда

Халқаро Judo Awards 2024 танловида Ўзбекистон вакиллари 5 йўналишда ғолибликка даъвогарлик қилмоқда. Хусусан, Диёра Келдиёрова йил дзюдочиси, унинг устози Марко Шпитка энг яхши мураббий ютуғини қўлга киритиши мумкин. Judogirls.uz лойиҳаси ва Муҳаммад Жумаевнинг иппони ҳам номинацияларга қўйилган.


Жаҳон

дайжест

Қозоғистонда Azerbaijan Airlines самолёти қулади. Нималар маълум?

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Боку-Грозний рейси самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши, жумладан, экипаж аъзолари бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 25 киши тирик қолган, улардан 22 нафари шифохонага ётқизилган.


дайжест

Судан кенг кўламли очарчилик арафасида — БМТ

БМТ уруш давом этаётган Суданда очарчилик авж олаётгани, шунингдек, аҳоли зўравонлик, вайронагарчилик, касалликлар, алоқа йўқлиги, оммавий кўчишларлардан жабр кўраётганини билдирди. 2025 йил майигача 24,6 млн киши, яъни барча суданликларнинг ярмига яқини шошилинч озиқ-овқат ёрдамига муҳтож бўлади.


дайжест

Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган, дея маълум қилди мамлакат бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев. 29 киши, жумладан, 3 бола шифохонага ётқизилган.


дайжест

Покистоннинг Афғонистондаги бомбардимонидан 46 киши ҳалок бўлди

Покистон Афғонистоннинг Пактика вилоятига бомбардимон уюштирди, камида 46 киши ҳалок бўлди. «Толибон» бу ҳаракатлар учун қасос олишни ваъда қилди. Покистон томони ҳаво ҳужумлари чегара бўйлаб «террорчилар яширинган жойларни» нишонга олганини билдирди.


дайжест

Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади

Эрон WhatsApp мессенжери ва Google Play иловалар дўконига киришга қўйилган тақиқни бекор қилмоқда. Ёзда мамлакатнинг янги президенти Пезешкиён интернет-цензурани юмшатишга ваъда берганди. Эронда кўплаб иловалар бир неча йиллардан бери тақиқда қолмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!