Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами, жумладан, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб берилди, деб хабар қилди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жами 9 вагондан иборат «Саломатлик» тиббий-санитар ёрдами 25−30-декабрь кунлари Афғонистоннинг Балх вилоятида бир гуруҳ аҳоли малакали шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматларининг учрашувида афғон халқини Ўзбекистон шифокорлари томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказишда кўмак кўрсатиш сўровига асосан амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

Инсонпарварлик юклари Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутасаддилари томонидан етказиб берилди.

Фото

афғонистон, гуманитар ёрдам

афғонистон, гуманитар ёрдам

афғонистон, гуманитар ёрдам

афғонистон, гуманитар ёрдам