Ўзбекистонда онлайн-аукционда энг қиммат «чиройли» автомобиль рақами сотилди, дейилади Товар-хомашё биржаси (ЎзРТХБ) маълумотларида.

24 декабрь куни avtoraqam.uzex.uz платформасида 675 дона авторақам 4,92 миллиард сўмга сотилди. Минимал нарх 1,9 миллион сўмни, ўртача нарх эса 7,3 миллион сўмни ташкил этди.

Энг қиммат «чиройли» авторақам 01 888 BBB 965,25 миллион сўмга (Марказий банк курси бўйича 74,8 минг доллар) сотилди, бу унинг бошланғич баҳоси бўлган 337,5 минг сўмдан деярли уч баравар қиммат. Савдо 3 соатдан ортиқ давом этди, иштирокчилар 62 та таклиф киритди.

»давлат

Харидни якунлаш учун харидор тўловни амалга ошириши ва авторақамни ЙХХХда рўйхатдан ўтказиши керак.

2023 йилда 01 777 RRR авторақами 893 миллион сўмга сотилганди.

Ўтган йили товар-хомашё биржасида 87 минг дона авторақам 396,1 миллиард сўмга сотилган. Энг қиммат «чиройли» давлат рақами юридик шахсга 450 миллион сўмга сотилган, бу 2021 йилда ўрнатилган рекорддан бироз кўп.

Жорий йилнинг тўққиз ойида товар-хом ашё биржасида автомобиль рақамларини сотиш ҳажми 2,6 баробар ошиб, 620 миллиард сўмга етди.