Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга етиб келди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Пулково халқаро аэропортида уни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Сўнг давлат раҳбари губернатор ҳамроҳлигида Исаакий майдонида пиёда сайр қилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 25−26 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.