Silk Avia 27 декабрдан бошлаб Тошкент — Зомин — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни тиклайди, дея хабар қилмоқда авиакомпания матбуот хизмати.

25 декабрь куни Ўзгидромет катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлар бошланиши муносабати билан Зомин аэропорти вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берганди.

Бир томонлама авиачипталар нархи 121 минг сўмдан бошланади, рейслар ҳар куни амалга оширилади, дея аниқлик киритди авиакомпания.

Туристик-рекреацион йўналиш фаол ривожланаётган Жиззах вилояти Зомин туманидаги аэропорт қурилиши июль ойи охирида бошланган ва 2023 йил август ойи охирида якунланган.

Дастлаб, аэропорт Let L-410 типидаги енгил самолётларни қабул қилган. Бир йил ўтгач, учиш-қўниш йўлаги магистрал самолётларни қабул қилиш учун реконструкция қилингани маълум бўлганди.