28 декабрдан 5 январга қадар Тошкентдан Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ» эркин туристик зонасига мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.

Ташкилот матбуот хизматига кўра, бу Янги йил байрами муносабати билан Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қатновлар UzAutoTrans Service корхонаси томонидан Yutong автобусларида ташкил этилади. Транспортлар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 9:00 ва 16:00 да жўнайди, Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 12:00 ва 18:00 да ҳаракатланади.

Йўлкира нархи — 20 000 сўм.