Сиёсат

дайжест

Нукус воқеаларини ўрганиш бўйича комиссия парламентга ҳисобот берди

Қорақалпоғистонда 2022 йил июль ойида юз берган воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия парламентга ҳисобот тақдим этди. Шунингдек, у давлат органлари учун бир қатор тавсияларни эълон қилди, улар орасида тушунтириш бериш ва фуқароларни муҳим қарорлар муҳокамасига жалб қилиш кабилар бор.


дайжест

Ўзбекистон президенти Озарбайжон раҳбарига телефон қилиб, яна ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотда Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг йўловчи лайнери ҳалокати муносабати билан яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, барча жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилади.


дайжест

Ўзбекистон 2025 йилда Евросиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқда

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилишида Ўзбекистон ва иттифоқ давлатлари савдосида тариф ва нотариф чекловларни қўлламаслик, Ишбилармонлик кенгаши йиғилишини Тошкентда ўтказиш, туризм, IT ва AI соҳаларида ҳамкорликни таклиф қилди. Мамлакат 2025 йилда ЕОТБга аъзо бўлишни режалаштирмоқда, деди президент.


Иқтисодиёт

дайжест

Президент 2025 йилги давлат бюджетини тасдиқлади. Асосийлар

Президент 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади. ЯИМ 6% ўсиши, инфляция 7−8% гача пасайиши кутилмоқда. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги чегараси ЯИМга нисбатан 4% дан 3% гача (49,3 трлн сўм) туширилди, ташқи қарз лимити 5,5 млрд долларгача оширилди.


дайжест

Зомин аэропорти вақтинча ёпилди

2023 йилнинг кузида очилган Зомин аэропорти вақтинча ёпилди. Бу ерда магистраль самолётларни қабул қилиш учун шароит яратиш мақсадида реконструкция ишлари давом этмоқда.


Жамият

дайжест

Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади

Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади. У аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналар ва маданий меросни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарни ривожлантиришни назарда тутади. Бу даврда аҳоли сони 3 миллиондан 7,4 миллионга ошиши прогноз қилинмоқда.


дайжест

«Эркинлик берилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти» — маданият вазири

Озодбек Назарбеков маданият соҳасида давлат регулятор бўлмаслиги ҳақидаги фикрларга муносабат билдираркан, соҳани қушга қиёслади ва уни маҳкам ушлаш зарурлигини таъкидлади. «Эркинлик берилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти», — деди у.


дайжест

Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан нималар ўзгаради?

Букмекерлик фаолиятига рухсат берилади, пойтахтдаги жамоат транспортида нақд шаклдаги тўлов нархлари ошади, умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми кешбэк сифатида қайтарилади, маданият ва санъат соҳаси ходимларининг маоши оширилади — 2025 йил 1 январдан нималар ўзгаради?


дайжест

Ўзбекистонликлар янги йилни яна қорсиз кутиб олади

Ўзбекистонликлар бу йил ҳам янги йилни қорсиз кутиб олади. 31 декабрь ва 1 январь кунлари ҳарорат кечалари 0…+5, кундуз кунлари +5…+10 даража атрофида бўлади, баъзи жойларда 12 даражагача исийди.


дайжест

Тошкент — Самарқанд янги тезюрар темирйўлининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бошланди

«Ўзбекистон темир йўллари» Кореянинг Saman Corporation компанияси билан Тошкент — Самарқанд янги тезюрар темирйўлининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашни бошлади ва ишчи гуруҳ тузишга киришди. Жараён 2026 йилнинг март ойигача давом этиши кутилмоқда.


дайжест

Ўзбек-қозоқ чегарасида нефть маҳсулотлари контрабандасига мўлжалланган туннель аниқланди

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида узунлиги 450 м бўлган туннель топилди, ундан кунига 5−7 тонна ёнилғи-мойлаш материаллари контрабанда йўли билан ўтган. Жиноий гуруҳнинг барча иштирокчилари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам қўлга олинди.


дайжест

Ҳавони ифлослантирувчи манбаларни бартараф этиш шу моддаларни атмосферага чиқарувчи ташкилотлар зиммасига юкланди

Экология вазирининг буйруғи билан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.


дайжест

Зомин аэропорти 27 декабрдан яна очилади

Яқинда вақтинча ёпилгани хабар қилинган Зомин аэропорти 27 декабрдан рейсларни қабул қилишни давом эттиради. Silk Avia шу санадан бошлаб Тошкент — Зомин қатновларини қайта тиклаши ҳақида хабар берди.


дайжест

Тошкент — Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги йил муносабати билан 28 декабрдан 5 январгача Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди. Yutong транспортлари соат 9:00 ва 16:00 да «Машинасозлар» бекатидан жўнайди. Йўлкира нархи — 20 минг сўм.


Спорт

дайжест

Ўзбекистонда футзал федерацияси ташкил этилди

Ўзбекистонда янги футзал федерацияси ташкил этилди. BMB Holding кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов унинг президенти бўлди. Федерация 2025 йилдан фаолиятини бошлайди.


дайжест

Ўзбекистоннинг олти футбол клубига трансфер тақиқи қўйилди

Олтита футбол клуби — «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «Нефтчи», «Динамо», «Бухоро» ва «Орол»га футболчилар ва мураббийлар олдидаги қарздорликлари, шунингдек, ҳудудий футбол академиялари билан ҳамкорлик шартларига риоя қилмагани сабабли иккита трансфер ойнаси учун трансфер тақиқи қўйилди.


Жаҳон

дайжест

Azerbaijan Airlines самолёти қулашига Россия ракетаси сабаб бўлгани тасдиқланди — Euronews

Озарбайжон ҳукуматидаги манбалар Azerbaijan Airlines самолёти қулашига Россия ракетаси сабаб бўлганини тасдиқлади, деб ёзмоқда Euronews. Бу вақтда Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина дронларини уриб туширмоқчи бўлган. Ракета эса самолёт ёнида портлаб, унинг қопламасига зарар етказган.


дайжест

Туркия Марказий банки салкам 2 йил ичида илк марта асосий ставкани пасайтирди

Туркия Марказий банки деярли икки йил ичида биринчи марта асосий ставкани 50% дан 47,50% гача пасайтирди. Регулятор март ойидан буён асосий ставкани 50 фоиз даражасида сақлаб келаётганди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!