2024 йилдаги назорат тадбирларида табиий газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 8289 та ҳолат аниқланди. Уларда 1 триллион 409 миллиард сўм зарар етказилди, деб «Ўзэнергоинспекция» таҳлил натижаларини очиқлади.

Хусусан, электр энергияси бўйича 730,1 млрд сўм (91 та майнинг, 184 та АГТКШ, 1 422 та сув насоси) талон-торож қилинган, табиий газ бўйича — 679,1 млрд сўм (57 та АГТКШ, 64 та иссиқхона, 5 та охак цехи).

Ўрганишлар давомида қоидабузарликка йўл қўйган 51 та АГТКШ лицензияси бекор қилинди.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 9084 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирларида АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил наъмуналаридан 189 та ҳолатда 5 млн 348 минг литр нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди.

Қуввати 50 кВ ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга берилган кўрсатмалар давомида 25 минг 730 та истеъмолчига реактив энергиясини компенсация қилиш бўйича қурилмаларни ўрнатилиши таъминланди. Бунинг натижасида ўтган йилга нисбатан 26 та подстанция ва 671 та тармоқларда қувват коэффициенти кўтарилди.

Бундан ташқари, берилган кўрсатмаларни бажармаган 1523 та истеъмолчига маъмурий баённома тузилди.